Фото: Reuters
Пхеньянда Корея Меҳнат партиясининг VIII қурултойи якунига бағишланган ҳарбий парад бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «РБК» Корея Марказий телеграф агентлиги (КМТА)га таяниб.
Тадбирда сув ости кемалари баллистик ракеталари намойиш этилган бўлиб, агентлик уни «дунёдаги энг кучли қурол» деб атаган. Reuters Шимолий Корея давлат ОАВ томонидан тарқатилган фотосуратларга асосланиб, гап 2020 йил октябрь ойида намойиш этилган Pukguksong-4 ракеталари модернизация қилинган версияси ҳақида кетаётган бўлиши мумкин, деб айтмоқда.
Парадда КХДР етакчиси Ким Чен Ин ва бир қатор юқори мартабали амалдорлар иштирок этган. КМТА хабарига кўра, тадбирда тактик ракеталар ва артиллерия қурилмаларининг «ультразамонавий» намуналари ҳам намойиш этилди.
Жанубий Кореянинг Yonhap агентлиги манбасига кўра, парад 14 январь, пайшанба куни маҳаллий вақт билан соат 18:00 да бошланиб, бир неча соат давом этган.
10 январь куни Жанубий Корея ОАВлари Сеул КХДРда Корея Ишчилар партияси съездига бағишланган ҳарбий парадни «ўтказиш аломатларини» топгани ҳақида хабар берган. Кейинчалик улар бу маросимга тайёргарлик бўлиши мумкин, деб тахмин қилди, чунки расмий Пхеньян бу воқеа ҳақда эълон қилмаган. Бир неча кундан кейин Ким Чен Иннинг синглиси ва ҳукмрон партия Марказий қўмитаси аъзоси Ким Ё Чжон Сеулнинг Пхеньянга нисбатан ҳаракати адоватли деб танқид қилди.
Шимолий Кореяда мамлакат тарихидаги бундан аввалги йирик ҳарбий парад 2020 йилнинг октябрь ойида, ҳукмрон Корея Меҳнат партияси ташкил топганлигининг 75 йиллиги муносабати билан ўтказилганди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда