Фото: Pixabay
Британиялик тадқиқотчилар гуруҳи 1994 йилдан 2017 йилга қадар сайёрадаги музларнинг эриш тезлиги 65 фоизга ошганини аниқлади, деб хабар беради «Korrespondent.net».
Шундай қилиб, Ер 23 йил давомида 28 триллион тонна муздан айрилган бўлиб, бу қалинлиги 100 метр келадиган, ўлчами эса Буюк Британиядек муз бўлагига эквивалент ҳисобланади. Эриш тезлиги 1994 йилда йилига 0,8 триллион тоннадан 2017 йилги 1,3 триллион тоннага қадар ошган.
Йўқотишларнинг аксарияти Антарктида ва Гренландиядаги муз қатламларининг камайиши оқибатида юзага келмоқда.
Таъкидланишича, музнинг эриши жаҳон океани сатҳининг ортишига ва қирғоқбўйи шаҳарлар ҳамда экотизимларнинг сув остида қолиши хавфини юзага келтиради.
Тадқиқот муаллифларининг қайд этишича, бутун сайёра ҳудудидаги музликларнинг эришини баҳолаб чиққан. Уларнинг кўрсатишича, эришнинг 68 фоизи атмосферанинг, 32 фоизи эса океанларнинг илиши оқибатида юзага келган.
Олимлар ўз хулосасини бутун сайёра бўйлаб тарқалган 215 минг муз тоғлари, Гренландия ва Антарктида муз қопламалари, Шимолий Муз океани ва Жанубий океандаги денгиз музларини кузатиш натижаси тақдим этган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Музликлар эришини қандай жиловлаш мумкинлиги айтилди

Олимлар Ер иқлими энди ҳеч қачон аввалгидек бўлмаслигини маълум қилди

Гренландиядаги музликлар 30 йил олдингига қараганда етти маротаба тезроқ эришни бошлаган

Гренландия музликлари хавотирли тарзда эримоқда (видео)

Эриб бораётган Антарктида остида сирли ҳудуд аниқланди

Бутун дунёда йилига қанча пора берилиши ҳисоблаб чиқилди