14:14 / 06.02.2021
1 352

Анжелина Жоли Брэдд Питтнинг бир неча миллион долларлик совғасини сотиб юбормоқчи

Анжелина Жоли Брэдд Питтнинг бир неча миллион долларлик совғасини сотиб юбормоқчи
Фото: «Lisa.ru»
Анжелина Жоли Брэдд Питт билан ажрашганидан кейин собиқ турмуш ўртоғи у учун харид қилган бир неча миллионлик совғани сотиб юборишга қарор қилди.

Брэдд Питт Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Уинстон Черчилль томонидан 1943 йилда чизилган «Қутубия масжиди биноси» номли суратни бундан ўн йил аввал 2,95 миллионга харид қилган. Актёр Квентин Тарантинонинг «Шарафсиз ваҳшийлар» фильмида суратга тушганидан кейин Черчиллнинг фаолиятига қизиқиб қолган.

Черчилль ушбу суратни Франклин Рузвельт учун махсус чизган. Президент суратни ўғли Эллиотга берган, ўғли эса коллексионерга сотиб юборган. Кейинчалик ушбу санъат асари Черчилль ҳақидаги фильмда суратга тушган продюсер Норман Хикман томонидан харид қилинган. Бредд уни Янги Орлеандаги дилердан сотиб олган.

Фото: Моrоccо World News
Жоли бир вақтлар собиқ турмуш ўртоғи томонидан совға қилинган санъат асарини Christi’s аукционига сотиш учун қўйган.
Page Six’нинг ёзишича, айни вақтда сурат нархи 3,4 миллионга баҳоланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Анжелина Жоли Брэдд Питтнинг бир неча миллион долларлик совғасини сотиб юбормоқчи