Фото: News.sky
Британиялик математик Кит Йейтс ҳозирги кунда бутун дунё бўйлаб тарқалган коронавируснинг барча зарралари 0,33 литрли ҳажмдаги идишга сиғишини ҳисоблаб чиқди, деб хабар беради «Korrespondent.net».
Бата университетининг математика бўйича мутахассисининг аниқлашича, дунёда бир вақтнинг ўзида икки квинтиллионга яқин SARS-CoV-2 вирусининг зарралари тарқалган.
«Сўнгги йилда содир бўлган узилишлар, қийинчиликлар, қурбон бўлган инсонлар ва қолган барча муаммолар бир нечта қултум сабабли эканлигини ўйлаш ҳайратланарли», — дейди у.
Йейтс ўзининг ҳисоб-китоблари босқичини изоҳлар экан, SARS-CoV-2’нинг диаметридан фойдаланганини маълум қилган. Таъкидланишича, вирус заррасининг диаметри 100 нанометрга ёки бир метрнинг 100 миллиарддан бир улушига тенг. Шундан сўнг вируснинг сферик ҳажми ҳисобланган.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, оқсил-қобиқлар ва сферик зарралар орасида масофа борлиги ҳисобга олинган тақдирда ҳам, уларнинг барчаси 330 миллилитрли идишга бемалол сиға олади. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг

Мавзуга оид янгиликлар

Хитойда коронавируснинг келиб чиқиши бўйича давлат сири ҳисобланган тадқиқотлар ўтказилди

Олимлар коронавируснинг заиф жойини аниқлашди

Коронавируснинг энг батафсил 3D модели яратилди (видео)

Хитойлик олимлар коронавируснинг тарқалиш манбасини аниқлашди

Олимлар коронавируснинг заиф жойи аниқланганини маълум қилишди

Коронавирус олимлари панголин яшерларида CОVID-19 га ўхшаш вирусни аниқладилар