Нидерландияда парранда гриппи аниқланди. Энди 120 минг товуқ йўқ қилинади

Нидерландияда парранда гриппи аниқланди. Энди 120 минг товуқ йўқ қилинади
Нидерландиянинг Синт-Уденрод шаҳридаги паррандачилик фабрикасида парранда гриппи аниқланди. Бу ҳақда Нидерландия Қишлоқ хўжалиги, табиат ва озиқ-овқат вазирлиги маълум қилди.

Вазирлик маълумотларига кўра, ушбу грипп "хавфли (юқори патоген) касаллик тури" бўлиши мумкин. 1 км радиусда яна иккита паррандачилик фермалари мавжуд. Вирус тарқалишининг олдини олиш учун ушбу фермер хўжаликларидаги паррандаларнинг барчаси, яъни тахминан 122 минг товуқ йўқ қилинади.

Яна 3 км радиусда жойлашган еттита паррандачилик фермалари мунтазам равишда синовдан ўтказилади. Шунингдек, 10 км радиусда яна 26 фермер хўжалиги мавжуд. Улар учун парранда ва парранда маҳсулотларини ташиш тақиқланган.

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар