07:30 / 30.03.2021
1 134

Олимлар: 2100 йилга бориб ёз фасли ярим йил давом этади

Олимлар: 2100 йилга бориб ёз фасли ярим йил давом этади
2100 йилга қадар Шимолий яримшарда ёз фасли 6 ойгача давом этади. Бу ҳақда хитойлик олимларнинг прогнозига таяниб, «Korrespondent.net» хабар берди.

Олимлар 1952 йилдан 2011 йилгача бўлган иқлимга оид маълумотларни таҳлил қилиб чиққан ва бу вақт ичида ёзнинг ўртача давомийлиги 17 кунга узайганини аниқлаган.

«Агар ҳеч нарса ўзгармаса, юз йилликнинг охирига бориб, ёз ва баҳор ойлари 2011 йилга қараганда бир ой эрта, куз ва қиш эса ярим ой кейинроқ бошланади. Бу эса 2100 йилга бориб ёзнинг ярим йил, қишнинг эса икки ойдан камроқ давом этишига олиб келади», — деб ёзади тадқиқотчилар.

Хитой Фанлар академиясининг физик-океанологи Юпин Гуаннинг огоҳлантиришича, йил вақтлари ўзгарса, айрим оқибатлар инсонлар ва табиат учун салбий таъсир кўрсатади. Ўсимликлар ва ҳайвонлар табиатдаги ўзгаришга мослашишга мажбур бўлади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)
Мавзуга оид янгиликлар


Янгиликлар » Дунё » Олимлар: 2100 йилга бориб ёз фасли ярим йил давом этади