17:00 / 02.04.2021
619

Елизавета II анъанага кўра британиялик нафақахўрларга пул солинган ҳамён тарқатди

Елизавета II анъанага кўра британиялик нафақахўрларга пул солинган ҳамён тарқатди
Фото: Getty Images
Буюк Британия қироличаси Елизавета II узоқ йиллик анъаналарга кўра нафақахўрлар учун мўлжалланган, махсус зарб қилинган тангалар солинган ҳамёнларни юборди. Бу ҳақда қироллик оиласининг сайтига таяниб, «РБК» хабар берди.

Маросим ҳар йили Пасха якшанбасидан олдин, ҳафтанинг пайшанба куни бўлиб ўтади. Унда маҳаллий черковлар ва христианлар жамиятига қилган хизматларини эътироф этиш учун маҳаллий эпархиялар (христиан черковининг эпископ бошчилигидаги маъмурий-ҳудудий бирлиги) томонидан тавсия этилган нафақахўрларга қиролича эсдалик тангаларини («тоза пуллар») бериши керак.

Ҳар бир тавсия этилган нафақахўрга Елизавета II теридан ишланган иккита ҳамён юборади — қизил ва оқ. Биринчисида озиқ-овқат ва кийим-кечак учун совға рамзи сифатида оз миқдордаги оддий тангалар, иккинчисида миқдори монархнинг ёшидан ошмаслиги керак бўлган «тоза пуллар» бўлади.

Бу йил зарб этилган тангалар қироличанинг 95 ёши ва Ўнлик пул тизимининг 50 йиллигига бағишланди. Шундай қилиб, 95 нафар эркак ва 95 нафар аёлга жамият ва черковга қўшган ҳиссаси учун 95 пенсдан юборилди.

Эпидемиологик вазият туфайли кетма-кет иккинчи йил ҳамёнлар почта орқали юборилмоқда. Аввал қиролича бундай совғаларни етказиш учун черков ва епархияларга шахсан ўзи ташриф буюрган.

Ушбу анъана милодий 600 йилда бошланган, зарб қилинаётган тангалар эса 1670 йилдан бери деярли ўзгармаган. Уларда Елизавета II нинг 1953 йилда тож кийдириш маросими учун яратилган портрети тасвирланган, лекин шундан буён умумий муомалада бўлган тангалардаги қиролича тасвири тўрт марта ўзгарди.

1572 йилгача қироличалар одамларга турли хил озиқ-овқат ва кийимларидан матоларни совға тариқасида берган, лекин қиролича Елизавета I одамлар орасида низо чиқмаслиги учун мато ўрнига пул тарқатишни бошлаган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)
Мавзуга оид янгиликлар


Янгиликлар » Дунё » Елизавета II анъанага кўра британиялик нафақахўрларга пул солинган ҳамён тарқатди