
Саудия Aрабистони Ҳаж вазирлиги Рамазон ойида COVID-19га қарши эмланган зиёратчилар учун муқаддас жойларни зиёрат қилишга рухсат беришини айтди. Бу ҳақда «ал-Арабия» телеканалига асосланиб Интерфакс хабар берди.
Ҳаж сафари учун рухсат олишни истаганлар COVID-19га қарши ваксинанинг 2та дозасини олган бўлиши керак. Рухсатнома махсус мобил дастурдаги «вакцина олган» белгиси асосида берилади.
Таъкидланишича, ушбу ҳолат COVID-19 дан тузалгандан кейин эмланганларга ҳам тегишли.
Маълумот учун бу йил Рамазон ойи 13 апрел кунидан бошланиши кутиляпти. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар