
Ҳиндистон Олий суди Қуръони каримдан 26 оятни олиб ташлаш ҳақидаги талабга рад жавобини берди. The Print нашрининг ёзишича, бундай талаб билан судга шиа ташкилотларидан бирининг собиқ раҳбари ва кинопродюсер Васим Ризви мурожаат қилган.
Унинг фикрича, Қуръондаги айрим оятлар номусулмонларга душманлик ва зўравонликка чақиради, шунинг учун уларни ўчириб ташлаш зарур.
Ҳиндистон Олий суди эса Васим Ризвининг талабини “мутлақо калтабинлик” деб атаб, кинопродюсернинг даъвосини рад этди ва масъулиятсизларча ҳаракати учун уни 50 минг рупий жаримага тортди. Суд муқаддас китобларни таҳрирлаш ёки талқин қилиш унинг ваколатига кирмаслигини таъкидлади.
Хабарда айтилишича, Васим Ризви Қуръондан айрим оятларни олиб ташлашни талаб қилиш орқали машҳурликка интилмоқчи бўлди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар