Исроил бош вазири ҳукумат тузишни уддалай олмади

1 дақиқа ўқиш1.9K
Исроил бош вазири ҳукумат тузишни уддалай олмади
Биньямин Нетаньяху.
Фото: «РИА Новости»

Исроилда 23 март куни ўтказилган муддатидан аввалги парламент сайловларидан сўнг бош вазир, «Ликуд» партияси раҳбари Биньямин Нетаньяхуга ҳукумат коалициясини тузиш учун ажратилган вақт тугади. Бу ҳақда Исроил президенти Реувен Ривлин Twitter’да маълум қилди, деб ёзади «РБК».

«Бош вазир Биньямин Нетаньяхуга ҳукуматни тузиш учун ажратилган 28 кунлик муддат тугади», — дейилади президент хабарида.
Ривлиннинг таъкидлашича, муддат тугашидан бироз аввал Нетаньяху ҳукумат тузолмаслигини айтган ва президентга мандатни қайтариб берган. Ривлин кнессет партиялари (Исроилнинг бир палатали парламенти) билан ҳукумат тузиш масаласини муҳокама қилмоқда.

The Times of Israel нашрининг ёзишича, Нетаньяху ҳукумат тузиш ваколатини расмий муддати тугашидан бир неча дақиқа олдин қайтариб берган. Нашрнинг таъкидлашича, агар мамлакат президенти мандатни парламентга топширса, кнессетда ҳукумат тузадиган номзод топиш учун 21 кун вақт бўлади. Номзодни 120 депутатдан камида 61 нафари қўллаб-қувватлаши керак.

Шунингдек, президент Вазирлар Маҳкамасини тузиш ваколатини парламент фракциялари билан маслаҳатлашувлардан сўнг депутатлардан бирига топшириши мумкин.

Агар шунда ҳам ҳукумат тузилмаса, Исроил парламенти тарқатиб юборилади ва мамлакатда янги сайловлар ўтказишга тўғри келади, бу ҳол 2019 йил апрелидан бери беш марта кузатилган.

2019 йил апрель ойида бўлиб ўтган сайловлар натижаларига кўра, партияларнинг ҳеч бири ҳукуматни шакллантириш учун зарур кўпчилик ўринни қўлга киритмаган ва коалиция ҳам тузилмаган. Ўша йилнинг сентябрь ойида такрорий сайловлар муваффақиятсиз тугагач, кейинги сайлов 2020 йил март ойида бўлиб ўтди.

Ўшанда Нетаньяху ўзининг асосий рақиби — Исроил Бош штабининг собиқ раҳбари Бени Ганц бошчилигидаги «Кахоль-Лаван» («Оқ-кўк») партиялар блоки билан коалиция тузишга муваффақ бўлди. Томонлар ҳукуматни навбатма-навбат бошқаришга келишиб олди, Ганц 2021 йил ноябрда Нетаньяху ўрнига бош вазир лавозимини эгаллайди.

Бироқ кейинчалик парламент аъзолари мамлакатнинг 2021 йилги бюджетини тасдиқлай олмади, натижада парламент яна тарқатиб юборилди ва янги сайловлар тайинланди. Улар март ойи охирида бўлиб ўтди ва яна боши берк кўчада тугади. На Нетаньяху ва на унинг рақиблари парламентдаги кўпчилик ўринни қўлга кирита олмади.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?