09:00 / 08.05.2021
4 365

Туркияда яланғоч ҳолда суратга тушган украиналик аёллар қўлга олинди

Туркияда яланғоч ҳолда суратга тушган украиналик аёллар қўлга олинди

Туркияда яхтада яланғоч ҳолда суратга тушган украиналик аёллар қўлга олинди. Бу ҳақда РИА Новости хабарига асосан Спутник маълум қилди.

Аёллардан бирининг сўзларига кўра, у дўстлари билан Мугла вилоятининг Гечек шаҳри соҳилидаги яхтада сузиб юришган. Туристлар яланғоч ҳолга фотосессия уюштиришга қарор қилишди.

Уларни яқин атрофда бўлган кемадан видеога олишди, видео ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетди. Бу ўз навбатида турк ОАВларида катта шов-шувга сабаб бўлди.

Ҳодисадан сўнг полиция сайёҳларни сўроққа чақиртирди. Украиналик аёл яқинда Дубайда шунга ўхшаш ҳодиса ҳақида эслатди. Унда Dubai Marina курорт масканидаги кўп қаватли бинонинг балконида 40 нафар аёл иштирокида интим-фотосессия уюштирилганди.
Фотосессия барча иштирокчилари мамлакатдан депортация қилинди.


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Туркияда яланғоч ҳолда суратга тушган украиналик аёллар қўлга олинди