23:18 / 11.05.2021
1 718

Британияда AstraZeneca’га қарши намойишлар бўлиб ўтди

Британияда AstraZeneca’га қарши намойишлар бўлиб ўтди

Англиянинг Кембриж шаҳрида Global Justice Now ташкилоти раҳнамолиги остида фаоллар AstraZeneca британ-швед компанияси офиси ёнида норозилик намойишлари уюштиришди. Намойишчилар компаниядан коронавирусга қарши ишлаб чиққан вакцинасига патент ҳуқуқлардан воз кечишни талаб қилишган.

Вакцина Оксфорд университети олимлари ва AstraZeneca ҳамкорлигида ишлаб чиқилган.
«Оксфорд университети олимлари бу нажотбахш вакцинани 97 фоизга давлат томонидан молиялаштирилган тадқиқотлар эвазига ишлаб чиқишган. Олинган вакцина барчага тақдим қилиниши керак, лекин AstraZeneca уни эгаллаб, хусусийлаштириб олди.

Британия ҳозирда юқори самарадор вакциналардан наф кўрмоқда, бироқ паст ва ўрта даромадга эга давлатларда ҳамон кунига минглаб одамлар коронавирусдан вафот этмоқда
», деб айтган Global Justice Now директори Ник Дирден.

Фаоллар AstraZeneca’дан вакцина ишлаб чиқариш технологияларини ЖССТ билан бўлишишни ва ривожланаётган давлатларга коронавирусга қарши курашда кўпроқ хайрихоҳлик кўрсатишни талаб қилишмоқда.

Жумладан, ўтган дам олиш кунлари фаоллар Британия бўйлаб автобус бекатларида давлатнинг вакциналарни ишлаб чиқишга ажратган сармоялари миқдори ҳамда фармацевтик компанияларнинг даромадлари кўрсатилган плакатларни осиб чиқишган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Британияда AstraZeneca’га қарши намойишлар бўлиб ўтди