09:16 / 20.05.2021
679

Франция президенти мамлакатда карантин юмшатилгани муносабати билан кафега ташриф буюрди

Франция президенти мамлакатда карантин юмшатилгани муносабати билан кафега ташриф буюрди

Фото: Twitter
Францияда бир қатор карантин чекловларининг бекор қилиниши муносабати билан президент Эммануэль Макрон ва бош вазир Жан Кастекс Елисей саройи яқинидаги кафе айвонига ташриф буюрди.

«Биз шу ердамиз! Кафелар пешайвони, музейлар, кинотеатрлар, театрлар ... Келинг, ҳаёт тарзимизни ташкил этадиган нарсаларни ортга қайтарайлик», — деб ёзган Макрон Twitter’да ва қисқа видео жойлаштирган.
Видеода президент ва бош вазир бир чашкадан қаҳва буюртиргани, шунингдек, уларга ниқобда хизмат қилган официант билан суҳбатлашгани кўрсатилган.

Эслатиб ўтамиз, апрель ойининг охирида Францияда коронавирус пандемияси туфайли қўйилган чекловлар юмшатила бошланди.
Карантин юмшатилишининг иккинчи босқичи 19 май куни бошланди. Унга кўра комендантлик соати маҳаллий вақт билан соат 21:00 да кучга киради (аввал 19:00 да эди), ресторан ва кафелар, дўконлар, музейлар, аттракционлар, кинотеатрлар ва театрларнинг ташқи қисми очилади, аммо ташриф буюрувчилар сонига чекловлар киритилган.

9 июндан бошлаб комендантлик соати янада қисқартирилиб, 23:00 дан бошланади, ресторан ва кафелар меҳмонларни бино ичида қабул қила бошлайди. Чет эллик сайёҳларнинг Францияга кириши учун рухсат берилиши кутилмоқда.
Мамлакатда 2020 йил кузидан бошлаб амалда бўлган комендантлик соатининг бекор қилиниши 30 июнга режалаштирилган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Франция президенти мамлакатда карантин юмшатилгани муносабати билан кафега ташриф буюрди