13:13 / 05.06.2021
1 446

Европада денгизи энг тоза диёр

Европада денгизи энг тоза диёр

Фото: «Premiere.media»
Кипр Республикаси энг тоза денгизга эга Европа мамлакати деб топилди. Европа атроф-муҳитни муҳофаза қилиш агентлиги мутахассислари турли минтақалардаги сувларнинг тозалигини баҳолашди.

Таъкидланишича, орол давлат сузиш учун энг қулай жой мақомини сақлаб қолди — республикадаги 100 фоиз пляжларнинг сув сифати «аъло» деб тан олинган.

Чўмилиш жойларининг тозалиги бўйича юқори балларни, шунингдек, Aвстрия (97,7 фоиз), Греция (97,1 фоиз), Малта (96,6 фоиз), Хорватия (95,1 фоиз) олди.

Бундан ташқари, Европа қирғоқбўйи ҳудудларининг 93 фоизи сув сифати минимал талабларига жавоб бергани ҳақида маълум қилинган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Европада денгизи энг тоза диёр