13:49 / 12.06.2021
1 894

Хитой марсоходи Марсдан ўз селфисини юборди


Фото: AP Photo
Хитой Миллий космик бошқармаси 15 май куни Марсга қўнган «Чжужун» марсоходи томонидан юборилган фотосуратларни эълон қилди, деб ёзади Meduza. Улар орасида Марснинг марсоход илк бор қўнган шимолий ярим шаридаги Утопия текислиги манзаралари, шунингдек, қўниш платформасида турган марсоходнинг ўзига хос селфиси ҳам бор.

Ушбу суратни олиш учун «Чжужун» платформадан ўн метр нари юриб, Марс юзасида камера ўрнатган ва кейин ўз жойига қайтган. Қўниш майдончасидаги ровер бортида Хитой байроғи ва Пекин-2022 Олимпиадаси рамзининг тасвирини кўриш мумкин.

Хитойнинг «Чжужун» марсоходи «Тянвен-1» космик аппарати билан 15 май куни эрталаб Марсга муваффақиятли қўнган эди.  Бу Хитойнинг бошқа бир сайёрага қўнган биринчи марсоходи.

«Тянвен-1» 2020 йил 23 июлда Хитой жанубидаги Венчан космодромидан учирилган эди. Космик аппарат қарийб етти ойлик парвоздан сўнг февраль ойида Марс орбитасига кирган ва икки ойдан кўпроқ вақт давомида потенциал қўниш жойини қидирган.

Ровер фаолиятининг режалаштирилган умри — Марс куни бўйича 90 кун, бу Ер кунларидан 2,7 фоиз кўпроқ. У тўртта қуёш батареяси билан ишлайди. Хитой роверининг ҳаракат тезлиги соатига 200 метрга етади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитой марсоходи Марсдан ўз селфисини юборди