22:19 / 18.06.2021
2 002

Калифорнияда аномал иссиқ об-ҳаво туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Калифорнияда аномал иссиқ об-ҳаво туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинди

АҚШнинг Калифорния штати губернатори Гэвин Ньюсом штатнинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати Цельсий бўйича деярли 48 даражага кўтарилгандан сўнг 18 июнь куни фавқулодда ҳолат эълон қилди, деб ёзади «ТАСС».

Штат раҳбарининг веб-сайтида эълон қилинган фармонда таъкидланишича, мазкур об-ҳавода аҳолининг кондиционерлардан фаол фойдаланиши туфайли давлатнинг электр энергия тизимига ортиқча юк тушиши хавфи мавжуд, бу эса электр узилишига олиб келиши мумкин.

«Иссиқ ҳавода электр энергияси тизимидаги юкни камайтириш учун чора кўришга тўғри келади», — деди губернатор. У штат аҳолисини электр энергиясини тежашга, хусусан, бир неча кун кир ювиш ва идиш ювиш машиналарини ишлатмасликка чақирди. Ньюсом, шунингдек, бензин ва дизель генераторлари сингари захира қувват манбаларидан фойдаланиш билан боғлиқ баъзи чекловларни юмшатишга имкон берди.

Калифорния АҚШнинг энг кўп аҳолисини ўз ичига олган штат бўлиб, унда 40 миллионга яқин киши истиқомат қилади.

Штатда 2020 йилда ғайритабиий иссиқлик туфайли электр узилиши юз берган эди. Штатнинг Лос-Анжелес шаҳрида ҳаво ҳарорати ёзда 49,4 даражага кўтарилган. Оқибатда 200 мингдан ортиқ калифорниялик 20 йил ичида биринчи марта бир неча кун давомида электрсиз қолган. Ўшанда маҳаллий оммавий ахборот воситалари губернаторни танқид остига олганди.

Бундан ташқари, ўтган ёзда штатда жазирама туфайли кўплаб ёнғинлар содир бўлди: уларнинг умумий майдони 881,4 минг гектарни ташкил этган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Калифорнияда аномал иссиқ об-ҳаво туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинди