
Фото: «ТAСС»
Россия президенти Владимир Путин чет элликлар ва меҳнат муҳожирлари учун пуллик асосда COVID-19 га қарши эмлашни амалга оширишни буюрди. Давлат раҳбари Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми якунлари бўйича тегишли кўрсатмалар берди, деб хабар беради ТAСС 27 июнь, якшанба куни.
Қайд этилишича, 30 июнгача Путин мамлакатда чет элликлар учун коронавирусга қарши пуллик эмлашни амалга ошириш имкониятини таъминлаш ҳамда 15 июлга қадар эса меҳнат муҳожирларини эмлаш кампаниясини ташкил этиш тўғрисида ҳисоботни кутмоқда.
15 июнь куни Владимир Путин муҳожирларнинг Россия Федерацияси ҳудудида санкцияларисиз вақтинча бўлиш муддатини узайтиришни маъқуллади.
Имзоланган фармонга биноан, қонунбузарликлар бўлмаслиги шарти билан чет элликлар 30 сентябрга қадар чиқариб юборилмайди. Қамоқдан озод қилинган шахслар, Россия давлат чегараси тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузувчилар, шунингдек миллий хавфсизликка таҳдид солувчи шахслар бундан мустасно.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар