15:16 / 03.07.2021
4 872

Европанинг энг бой давлати аниқланди — ҳар бир оиланинг қўшимча 300 минг доллар пули бор


Фото: «Телеграф»
Дания — оилаларнинг молиявий активлари катталиги бўйича Европанинг энг бой давлати. Ушбу мамлакат Миллий банки ҳисоботига кўра, ушбу кўрсаткич ҳар бир оила учун ўртача 1,88 миллион Дания кронаси ($300 минг)ни ташкил этмоқда.

Маълумот учун: молиявий активлар — оиланинг даромад манбалари. Бу активлардан оиланинг ҳаётий эҳтиёжига зарар етказмасдан фойдаланиш мумкин. Оиланинг молиявий активлари: жамғармалар, инвестициялар ва ғазна (ижарага бериладиган ёки бошқа турда даромад кетириши мумкин бўлган кўчмас мулк ва бошқа мулклар).

Шунинг баробарида, Данияда яшовчиларнинг қарзлари ҳам қўшнилариникидан кўпроқ. Булар асосан (86 фоиз атрофида) кўчмас мулк гаровга қўйилган банк ва ипотека қарздорликлари.

Умуман олганда эса, данияликларнинг молиявий кўрсаткичлари Европа иттифоқидаги ўртача кўрсаткичдан салкам уч баравар яхшироқ.
Камига 2021 йилнинг биринчи чорагида данияликларнинг бойлиги янаям ўсди — киши бошига ўртача 24 минг Дания кронаси ($3,8 минг) қўшилган.

Фаровон оилалар рўйхатида иккинчи мамлакат — Нидерландия. Кейинги ўринларда Люксембург ва Швеция.
Ушбу тадқиқот Европа иттифоқининг энг камбағал давлатини ҳам аниқлаб берди — Руминия. Бу мамлакатда яшовчи оилаларнинг жамғармаси (ёки қўшимча мулки) қиймати ўртача $12,7 мингни ташкил этган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Европанинг энг бой давлати аниқланди — ҳар бир оиланинг қўшимча 300 минг доллар пули бор