13:12 / 12.08.2021
2 176

Toyota Бразилиядаги фермерларга жўхори ва дуккакли маҳсулотлар эвазига машина сотишни йўлга қўйди


Фото: Toyota
Toyota’нинг Бразилиядаги бўлинмаси маҳаллий аҳолига янги автомобилларни ўз ҳосилига алмаштириш имконини берадиган Toyota Barter номли ноодатий акцияга қўл урди. Расмий дилерлар ҳосилни бозор нархида баҳолаб, уларни тўлов сифатида қабул қилади. Бренд вакилларининг фикрича, бу каби бартер автомобиллардан кўплаб мижозлар фойдалана олишига имкон яратади, деб хабар беради Motor.

Toyota Barter дастури биринчи бор 2019 йилда тақдим этилган. Ўшанда пилот лойиҳа Бразилиянинг фақатгина битта штатида амалга бўлган. Компания вакилларининг сўзларига кўра, Бразилиядаги савдоларнинг 16 фоизи агробизнесдаги мижозлар ҳисобига тўғри келади. Шу сабабли автомобиль ишлаб чиқарувчилар ноодатий сервисни мамлакатнинг тўққизта штатида жорий этишга қарор қилган.

Бразилиялик фермерлар автомобиллар учун тўловларни ўз ерларида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан тўлаши мумкин. «Тўлов» сифатида дилерлар жўхори, соя, дон ёки дуккакларни қабул қилади. Мижоз машина харид қилиш вақтида ҳосилни тақдим этиши керак, дилер эса уни бозор нархида баҳолайди. Бироқ компания автомобиль сотиб олиш учун қанча маҳсулот топшириш кераклигига аниқлик киритмаган.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари эвазига Hilux пикапи, Fortuner йўлтанламаси ва Corolla Cross кроссоверини харид қилиш мумкин. Toyota ушбу ноодатий акцияни дон омборларини бошқариш, темир йўл юкларини ташиш ва терминал экспортлари билан шуғулланувчи маҳаллий NovaAgri фирмаси қўллаб-қувватлови остида ўтказмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Toyota Бразилиядаги фермерларга жўхори ва дуккакли маҳсулотлар эвазига машина сотишни йўлга қўйди