
Фото: EPA-EFE/STRINGER
“Толибон” Россиянинг Кобулдаги элчихонасини қўриқлашни бошлади. Бу ҳақда Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабулов маълум қилди.
“Улар Россия элчихонасининг ташқи периметрини қўриқлашни бошлади”, – деди у.
Унинг сўзларига кўра, эртага элчи улар билан элчихонани узоқроқ муддатга қўриқлаш масаласини муҳокама қилади.
Кобулдаги вазият мутлақо тинч, деди Кабулов.
“Умуман олганда вазият ҳайрон қоларли тарзда тинч. Бугун толибларнинг асосий кучлари Кобулга хотиржам кириб келди. Бунга қадар юқори раҳбарият толибларни аҳолига тегмаслик, уйларга кирмаслик, тартибга риоя қилиш ҳақида огоҳлантирган”, – деди у.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар