23:53 / 23.08.2021
2 767

«Энг... Энг... Энг...» шаҳарлар рейтинги янгиланди

«Энг... Энг... Энг...» шаҳарлар рейтинги янгиланди
Фото: «Allegroplus.ru»
The Economist Intelligence Unit маълумотларига кўра, дунёдаги энг хавфсиз шаҳарлар рейтинги янгиланди. 2021 йилда Дания пойтахти Копенгаген 82,4 балл билан биринчи ўринни эгаллади.

Мутахассислар шаҳарларни рақамли маълумотлар хавфсизлиги, соғлиқни сақлаш, инфратузилма, атроф-муҳит ва шахсий хавфсизлик каби тоифалар бўйича баҳолаб, рейтинг тузиб чиқишди. Барча кўрсаткичлардаги баллар йиғиндиси бўйича Дания пойтахтидан ташқари Торонто (82,2 балл) ва Сингапур (80,7 балл) биринчи учталикка кирди. Сидней (Aвстралия), Токио (Япония), Aмстердам (Нидерландия), Веллингтон (Янги Зеландия), Гонконг (Хитой), Мельбурн (Aвстралия) ва Стокгольм (Швеция) ҳам хавфсиз деб топилди.

Россия шаҳарларидан фақат Москва рейтингга кирди — у 62,5 балл билан 38-ўринни эгаллади. Россия пойтахти бразилиялик Рио-де-Жанейро ва Сан-Паулу, шунингдек, Колумбиянинг Богота шаҳарларини хавфсизлик борасида ортда қолдирди. Шу билан бирга, Москва рейтингда Дубай (БAA), Пекин (Хитой) ва Истанбул (Туркия) шаҳарларига бас келолмади. Рейтинг охирида Лагос (Нигерия), Қоҳира (Миср), Каракас (Венесуэла), Карачи (Покистон) ва Янгон (Мьянма) жойлашган.

Ҳар бир тоифа етакчиларига келсак, маълумотлар хавфсизлиги бўйича Сидней, соғлиқни сақлаш соҳасида эса Токиога тенг келадигани топилмади. Гонконг инфратузилма хавфсизлиги, Копенгаген шахсий хавфсизлик бўйича етакчига айланди. Веллингтон экологик хавфсизлик борасида ҳаммадан олдинда.

2019 йилда Токио, Сингапур ва Осака The Economist Intelligence Unit рейтингида етакчи бўлганди. Улардан кейин Aмстердам, Сидней, Торонто, Вашингтон, Копенгаген, Сеул ва Мельбурн ўрин эгаллашганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Энг... Энг... Энг...» шаҳарлар рейтинги янгиланди