15:09 / 15.09.2021
1 123

Билл Гейтс COVID-19дан ўн баравар ёмонроқ пандемияни енгиш йўлини айтди

Билл Гейтс COVID-19дан ўн баравар ёмонроқ пандемияни енгиш йўлини айтди
Microsoft асосчиси, мултимиллиардер Билл Гейтс инсоният 100 кун ичида керакли вакцина ярата олса, келажакда пайдо бўлиши кутилаётган пандемияга тайёр бўлишини маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, ҳозирча бу йўналишда етарли куч йўқ. Миллиардер билан ўтказилган суҳбат Wall Street Journal нашрида чоп этилган.

«Мен ҳозир бўлажак пандемияга кутганимдан кўра ёмон тайёргарлик кўрилаётганидан хавотирдаман», — дейди Гейтс нашрга берган интервюсида.

Унинг қўшимча қилишича, агар инсоният 100 кун ичида янги вакцина яратиб, бутун дунё аҳолисини яна 100 кунда эмлаш учун етарлича дори ишлаб чиқарса, инсоният пандемияга тайёр бўлади.

«Бу муаммонинг ягона ҳақиқий ечими — 100 кун ичида бутун дунё учун етарли дозада вакцина ишлаб чиқарадиган заводларга эга бўлиш. Бунинг имкони бор», - дейди у.

Гейтс шунингдек, даромад даражаси ҳар хил бўлган мамлакатлар ўртасида вакциналарга тақсимланишида тенгсизликни бартараф этиш зарурлигини таъкидлаган.

Январ ойида Гейтс дунё COVID-19дан ўн баравар ёмонроқ бўлган кейинги пандемияга тайёр эмаслигини маълум қилганди. Унинг фикрича, коронавирус зилзилалар, торнадо ёки иқлим ўзгариши каби кундалик ҳаётнинг бир қисмига айланиб бўлган. Тадбиркор мамлакатлар келажакда пандемияга тайёргарлик кўриш учун кўпроқ ҳаракат қилишлари керак, деб таъкидлаганди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Билл Гейтс COVID-19дан ўн баравар ёмонроқ пандемияни енгиш йўлини айтди
[/banner_pushhouse