20:43 / 26.09.2021
2 435

Масжидул ҳаромдаги покистонлик фаррош

Масжидул ҳаромдаги покистонлик фаррош
Аҳмад Хон Қандал 1983 йилнинг адоғида, 23 ёшида ватани Покистондан Маккага келганида кейинги ҳаётини Масжидул ҳаромда ўтказишини ўзи ҳам билмаган эди. Ўшанда у ота-онасига уйга тезроқ қайтишга ваъда берганди.

61 ёшли Қандал Масжидул ҳаромда фаррош бўлиб ишлайди. «Саудия Арабистонига қарийб қирқ йил аввал келганман, бу ерда ҳеч қачон ўзимни бегона ҳис қилмадим, – деди у Arab News нашрига берган интервьюсида. – Масжидул ҳаромда хизмат қилиш ва намоз ўқиш имкониятига эгалигим сабабли одамлар мени омадли деб ҳисоблашади».

Қандалнинг айтишича, у подшоҳ Фаҳд даврида Каъбани қайта тиклаш ишларига гувоҳ бўлган. Буни ҳаётидаги энг муҳим ва ёрқин паллалардан бири деб ҳисоблайди. Унинг икки ўғли ва бир қизи бор. Ўғилларидан бири ҳам Масжидул ҳаромда, электр таъминоти бўлимида ишлайди, қолган фарзандлари Покистонда яшайди.

Аҳмад Хон Қандалнинг орзуси – вафотидан кейин Маккада дафн этилиш...

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Масжидул ҳаромдаги покистонлик фаррош