АҚШ қўшинлари Афғонистондан чиқарилгандан сўнг, Сурия ва Ироқда ҳам шундай бўлиши керак. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон CBS телеканалига берган интервюсида айтиб ўтган.
«Албатта, агар менда танлов имконияти бўлса, мен ҳам улар Афғонистондан қўшинларини олиб чиққанидек, Сурия ва Ироқни тарк этишларини истардим. Агар биз дунёда тинч мақсадларда хизмат қилмоқчи бўлсак, мамлакат қўшинларининг ушбу мамлакатларда қолишининг маъноси йўқ. Бу давлатлар халқлари ва ҳукуматлари мустақил қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга», — дея такидлаган у.
Шу билан бирга, Эрдўғон Туркиянинг Суриядаги қўшинлари борлигини ушбу давлатни тиклаш билан боғлаган.
«Сурияда биз 100 минг уй-жой қураяпмиз. Одамлар, оилалар кўчирилди, улар ўз ватанидан қувилди. Биз улар учун уй-жой қураяпмиз. Бошқа мамлакатлар бу борада нима қилаётгани мени қизиқтиради. Буни тушуниш жуда муҳим», — дейди сиёсатчи.
Президент Вашингтон, Москва, Бағдод ва Анқара Сурия ва Ироқда тинчлик ва барқарорликка эришиш учун биргаликда ҳаракат қилишига умид билдирган.
АҚШ ҳарбийлари Суриянинг энг йирик нефт ва газ конлари жойлашган Дейр-аз-Зор, Ал-Ҳасака ва Раққа провинцияларидаги Суриянинг шимоли ва шимоли-шарқидаги ҳудудларни назорат қилади. Расмий Дамашқ бир неча бор ўз ҳудудида АҚШ ҳарбийлари борлигини «нефт ўғирлаш мақсадида босиб олиш» ва «давлат қароқчилиги» дея атаган.
Ироқда аксилтеррор коалиция бошида АҚШ ҳаракат қилади. Ироқ парламенти 2020 йил январ ойида кўпчилик овоз билан хорижий қўшинларни олиб чиқиш ва коалиция билан ҳамкорлик форматини қайта кўриб чиқиш учун овоз берган. Бу Вашингтон Бағдод аэропорти ҳудудида ўтказган операция учун жавоб бўлди, унда Эрон ислом инқилоби қўриқчилари корпуси қўмондони, генерал Қосим Сулаймоний ва Ироқ шиа қўшинлари бошлиғининг ўринбосари Абу Маҳди ал-Муҳандис ўлдирилганди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди