date
views 1 830

Жанубий Корея президенти ит гўштини ейишни тақиқлашни таклиф қилди

Жанубий Корея президенти ит гўштини ейишни тақиқлашни таклиф қилди
Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин таомларда ит гўштидан фойдаланишни тақиқлаш имкониятини кўриб чиқишга чақирди. Бу ҳақда “Yonhap” нашри хабар бермоқда.
Таомларда ит гўштидан фойдаланишни тақиқлаш тўғрисидаги масалани мулоҳаза қилиб кўриб чиқиш фурсати етмадими?”, - деган Мун Чже Ин.

Бу ҳақда у республика бош вазири Ким Бу Гём билан ташлаб кетилган уй ҳайвонларини парвариш қилиш тизимини яхшилаш масаласига оид маслаҳатлашувлар чоғида маълум қилган. Агентлик маълумотларига кўра, Мун Чжэ Иннинг бир нечта итлари бор.

Жанубий Корея Жиноят кодексига ҳайвонларни таҳқирлаш моддаси киритилган. У ит ва мушукларни шафқатсизларча ўлдириш ёки уларга бераҳмона муносабатда бўлишни чеклайди, бироқ улар гўштидан фойдаланишни тақиқламайди, дея ёзади “Yonhap”.

Статистика маълумотларига кўра, Кореяда ит гўштини истеъмол қилиш сўнгги бир неча йил ичида 20-30 фоизга камаймоқда. 2014 йил маълумотларига кўра, Сеулда ит гўштидан тайёрланган таомларни татиб кўриш мумкин бўлган 329 та ресторан ишлаган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Жанубий Корея президенти ит гўштини ейишни тақиқлашни таклиф қилди
-->