07:30 / 29.09.2021
1 224

Толиблардан янги қоидалар: афғон аёлларига европача соч турмаклатиш ман этилди

Толиблардан янги қоидалар: афғон аёлларига европача соч турмаклатиш ман этилди
Эндиликда афғон аёлларига "американча" ва "французча" соч турмаклатиш тақиқланган, улар шунингдек, уйдан ҳижобсиз чиқа олмайди.
Бу қоидалар "Толибон"* ҳаракати эълон қилган янги нормаларда ўз аксини топган.

Жумладан, ҳужжатга мувофиқ, аёлларга "американча" ва "французча" соч турмаклатиш ман этилган, улар уйдан ташқарида ва транспортда ҳижобсиз бўлишлари мумкин эмас. Агар ушбу қоидага амал қилинмаса, аёлнинг қонуний вакили жавобгарликка тортилади. Шунингдек, ҳижобсиз меҳмондорчиликка бориш ҳам ман этилган.

Аёллар камерали телефонга эга бўлишлари мумкин эмас, шунингдек, афғонларга телефонда "номақбул" нарсаларни сақлаш ҳам тақиқланган. Эркаклар соқол олдиришлари мумкин эмас. Шунингдек, афғонларга тўй, Янги йил ва Қурбон-байрамларда бир-бирига совға улашиш ман этилган.

Тўйларга боғлиқ чекловларнинг яна бир қисми: тўйда ўқ узиш ман этилмоқда, тантанали тадбирда дастурхонга гуруч, гормэ(таом номи) ва нон қўйишга рухсат берилган, холос. Шунингдек, тўй ўтиб бўлгандан кейин уни нишонлашни давом эттириш тақиқланган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Толиблардан янги қоидалар: афғон аёлларига европача соч турмаклатиш ман этилди
[/banner_pushhouse