11:31 / 22.10.2021
1 571

Нурсултон Назарбоев президент лавозимидан кетиши сабабларидан бирини маълум қилди

Нурсултон Назарбоев президент лавозимидан кетиши сабабларидан бирини маълум қилди
Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг давлат раҳбари лавозимидан кетиши сабабларидан бири умуртқасида ўтказган жарроҳлик амалиёти бўлган. Бу ҳақда элбошининг ўзи “Хабар” давлат телеканалида эфирга узатилган “Суратга чизгилар” ҳужжатли фильмида маълум қилди.

“Ҳозир сизга аввал айтмаган бир ҳақиқатни айтаман, бу сенсация бўлади. Мен умуртқамда жиддий жарроҳлик амалиётини ўтказганман. Хаста президент давлат бошқарувчиси бўла олмайди. Аҳволинг шундай экан, мамлакатда нима айб? У азият чекмаслиги керак. Шу аҳволда сафарлар уюштириш, учрашувлар ўтказишни давом эттириш керак, лекин бундай соғлиқ билан буни қандай қила оласан? Шу ҳолатим ҳам давлат раҳбари лавозимидан кетишимда аҳамиятга эга бўлган. Мен бу ҳақда ҳеч қачон айтмагандим, маъзур тутгайсизлар”, деб ўз “сири” билан бўлишган Назарбоев.

Унинг айтишича, соғлиғидаги муаммо 2011 йилда оммавий тадбирлардан бири вақтида аниқланган. “8 март куни концертда ўтиргандик. Концерт тугагач, ўрнимдан турдим ва тамом, қадам боса олмадим. Мен қўриқчини чақирдим ва унга ёнимда туришини айтдим. Унинг қўлини қўлтиқоёқ каби ушлаб олдим ва одамлар билмаслиги учун секин юришни буюрдим. Ўшанда зал тўла эди. Шу алфозда у ердан чиқиб кетдим. Кейин кўрикдан ўтишни бошладим ва аниқланишича, умуртқамда муаммо бор экан”, деб ўз сўзларини давом эттирган сиёсатчи.

“Буни халққа қандай айта олардим? Ҳали қиладиган ишларим бор, бироқ кетишим ҳам керак. Ўшанда кетишга тайёр эмасдим. Чунки ворисим масаласи ҳали ҳал бўлмаганди ва ҳоказо. Маълум вақт ўтгандан кейин шу қарорга келдим. Фикримча, тўғри қарор қабул қилганман. Ўшандан бери 2 йил ўтди ва ҳеч ҳам афсусланмайман”, деб таъкидлаб ўтган элбоши.

Сиёсатчи ўша ҳодисадан ташқари, ҳеч қачон жиддий бетоб бўлмагани ва ҳозир ҳам соғломлигини қўшимча қилган.Нурсултон Назарбоев 2019 йил 19 мартда президент лавозимидан кетишини эълон қилганди ва эртаси куниёқ ўз ваколатларини топшириши ҳақидаги фармонни имзолаганди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Нурсултон Назарбоев президент лавозимидан кетиши сабабларидан бирини маълум қилди