Нью-Мексико штатидаги суратга олиш майдончасида тасвирчи аёлнинг ҳалок бўлишига олиб келган ўқ актёр Алек Болдуин томонидан тўппончадан узилган. Бу ҳақда Санта-Фе округи шерифининг баёнотида айтилди.
Rust («Занг») вестернини суратга олиш ишлари Нью-Мексико штатида бўлиб ўтаётганди. Алек Болдуин фильм продюсери бўлган ҳамда унда бош ролни ижро этаётганди.
«Шериф идораси реквизит учун мўлжалланган қуролдан Алек Болдуин ўқ узганини тасдиқлайди», дейилади хабарда. Аввалроқ, ҳодиса ўқсиз патронларга эга тўппончадан ўқ узиш пайтида юз бергани ҳақида хабар берилган эди. Фильм режиссёри ўмров суягидан яраланган ва ҳозирда оғир аҳволда. 42 ёшли тасвирчи аёл Алина Хатчинс оғир жароҳат олди, у тиббий вертолётда Албукеркедаги касалхонага етказилди. Бироқ, шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қололмади.
Санта-Фе округи шериф идораси вакили Хуан Риоснинг айтишича, Болдуинга нисбатан ҳали айблов қўйилмаган.
Тўппончага қандай шароитда жанговар патронлар солингани, шунингдек, Болдуиннинг режиссёр ва операторга ўқ узишининг сабаблари ошкор қилинмаган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»