Фото: gov.kz
Жорий йил бошидан буён 15 903 нафар этник қозоқ ўз тарихий ватанига қайтиб, «қондош» мақомини олди. Бу ҳақда Қозоғистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги хабар берди.
Вазирликнинг қайд этишича, 1991 йилдан бери Қозоғистонга 1,8 миллион этник қозоқ қайтиб келган.
Йил бошидан буён Қозоғистонга келган этник қозоқларнинг ярмидан кўпи Ўзбекистондан экани айтилган - 76,3 фоиз, Хитойдан - 9,5 фоиз, Туркманистондан - 6,1 фоиз, Мўғулистондан - 2,5 фоиз ва 5,5 фоизи бошқа давлатлардан.
Ватанига қайтган этник қозоқлар қуйидаги ҳудудларда жойлаштирилди:
Алмати вилоятида (28,3 фоиз);
Манғистау вилоятида (19,1 фоиз);
Туркистон вилоятида (13,4 фоиз);
Жамбил вилоятида (8 фоиз);
Чимкент шаҳрида (10,5 фоиз).
«Қондош» мақомини олганлар орасида кўчиб келганларнинг 55 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдагилар, 28,1 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар, 16,8 фоизи пенсионерлардир.
Маълумот даражаси бўйича меҳнатга лаёқатли этник қозоқларнинг 11,1 фоизи олий маълумотли, 40,1 фоизи ўрта махсус, 45,5 фоизи умумий ўрта маълумотли, 3,4 фоизи ҳеч қандай маълумотга эга эмас.
Қозоғистонда «оралман» атамаси «қондош» сўзи билан алмаштирилди. Президент Қосим-Жомарт Тўқаев тегишли қонунни имзолаган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»