11:33 / 19.11.2021
3 494

Михаил Саакашвили очликнинг 49-кунида ҳушидан кетди

Михаил Саакашвили очликнинг 49-кунида ҳушидан кетди
Фото: Global Look Press
Грузия қамоқхонасида очлик эълон қилган мамлакат собиқ президенти Михаил Саакашвили адвокати билан учрашув вақтида йиқилиб тушиб, ҳушидан кетди. Бу ҳақда унинг ҳимоячиларидан бири Бека Басилайга таяниб, Meduza хабар берди.

Басилайнинг сўзларига кўра, Саакашвили бинодан адвокатлари билан учрашувга чиқаётганида қоқилиб, йиқилиб тушган. Йиқилгач у кўзини очмаган ва ҳеч нарсани сезмаган. Саакашвилини «носилка»да олиб кетишган.

Кейинроқ Саакашвилини кўздан кечириш учун таклиф қилинган реаниматолог Гулико Килифтари «Рустави 2» телеканалига собиқ президент қамоқхона шифохонасининг жонлантириш бўлимида ётқизилганини маълум қилган. Килифтарининг сўзларига кўра, унинг аҳволини барқарорлаштиришга муваффақ бўлинган.

Аввалроқ Саакашвилининг шахсий шифокори Николоз Кипшидзе Грузия собиқ президентининг аҳволи кескин ёмонлашганини маълум қилганди. Шифокорнинг сўзларига кўра, организмдаги эндокринологик ва метаболик ўзгаришлар натижасида юзага келган тери сарғайиши аввалги кунларга нисбатан кучайган. Доктор Кипшидзе яқин кунларда бу ўзгаришлар тузатиб бўлмас ҳолга келишидан хавотирда эди.

Эслатиб ўтамиз, 1 октябрь куни Михаил Саакашвили саккиз йилдан буён биринчи марта Грузияга келди. У чегарани ноқонуний кесиб ўтганлик айблови билан қўлга олинди. Шундан кейин Грузияда мухолифат норозилик намойишлари бошланди, улар Саакашвили озод этилишини талаб қилди. Рустави шаҳридаги қамоқхонада сақланаётган собиқ президент октябрь бошларида очлик эълон қилганди, 11 ноябрь куни эса у очликни тўхтатгани маълум бўлди.

Грузия Адлия вазирлиги собиқ президентни қамоқхона касалхонасига ётқизишни бир неча бор таклиф қилган, бироқ Саакашвили ва унинг адвокатлари бунга мутлақо қарши. Улар Грузиянинг собиқ раҳбарини хусусий фуқаролик клиникасига олиб боришни талаб қилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Михаил Саакашвили очликнинг 49-кунида ҳушидан кетди