Фото: «ТАСС»
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров чечен парламенти томонидан ОАВларга жиноятчиларнинг миллатини айтишни тақиқловчи қонун лойиҳасига қарши чиққан жамоат арбоблари ва сиёсатчиларни танқид қилди. У муқобил вариант сифатида ҳар бир жиноятда жиноятчиларнинг миллатини айтишни таклифини илгари сурган, деб хабар беради «РБК».
«Майли, жиноятчининг миллати кўрсатилиши керак десаларингиз, мен бунинг ‘тарафдориман!’. Масалан, 2021 йилнинг тўққиз ойи давомида Россияда 1,5 миллиондан ортиқ жиноятлар содир этилган, уларнинг мутлақ кўпчилиги — кавказликлар эмас. Бутун Россия бўйлаб ҳар куни минглаб жиноятлар содир этилади: зўрлаш, вояга етмаганларга тегажоғлик, қотиллик, ўғрилик, босқинчилик, талончилик, каннибализм ва ҳоказо. Сўз эркинлиги тарафдори бўлган журналистлар неча марта жиноятчининг миллатини, унинг динини, туғилган ёки яшаш жойини кўрсатган?», — деб ёзади Қодиров ўзининг Telegram каналига.
У сўз эркинлигига бўлган чақириқларни «кўзбўямачилик» деб атаган ва улар «ишга фақатгина кавказликлар: чеченлар, ингушлар, доғистонликлар аралашса» янграшини маълум қилган. «Агар барча миллатини айтиш керак деб ҳисобласа, келинглар ҳеч қандай баҳоналарсиз ҳар бир жиноятчини айтайлик (бу борадаги сўз эркинлигингизни кўрсатинг… Эртадан бошлаб барчани — русни, бошқир, қозоқ, татар, яҳудий, удмурт, бурят, ёқут… — истисноларсиз барчани айтинг. Баҳонада ким кўпроқ қонун бузишини билиб оламиз)», — деб ёзади Қодиров.
Чеченистон раҳбарининг ҳисоблашича, қонун лойиҳасини танқид қилганлар «ўз кураторларидан буйруқ олган» ва бу мавзуда маълум «қўғирчоқбоз» борлигини маълум қилган.
Аввалроқ Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Telegram’га жойлаган иккита постида оммавий ахборот воситаларини танқид қилганди, бунга журналистларнинг Янги Москвада боласи билан кетаётган эркакка ҳужум қилиш айби билан ҳибсга олинган тўрт кишини «Шимолий Кавказнинг туб аҳолиси» деб атагани сабаб бўлган.
Чеченистон раҳбарининг айтишича, ОАВ бир неча кун давомида Янги Москвадаги муштлашув иштирокчиларини «Шимолий Кавказ федерал округи республикаларининг туб аҳолиси» деб атаган, унинг сўзларига кўра, «бу ахлоқсиз ОАВларнинг бирортаси ҳам» ёлғон маълумот тарқатгани ва миллий адоват қўзғагани учун узр сўрамаган.
Қодиров, шунингдек, РТ телеканали бош муҳаррири Маргарита Симонянни ҳам танқид қилганди, у Янги Москвада содир бўлган воқеаларни изоҳлар экан, шундай деган эди: Ушбу келгиндилар ва кавказ миллатига мансуб шахсларнинг барчаси мамлакатда яшаш учун рухсатнома олиш бўйича яна қаттиқроқ тартиб жорий этилишига қўйиб беряпти. Чеченистон раҳбари Симонянга ишора қилиб, уни «кавказлик» деб атади ва «жиддий, нуфузли оммавий ахборот воситаларининг бош муҳарририга маълумотни текшириб, шундан кейингина янги мавзу бўйича хулоса ва ПР қилиш»ни таклиф қилган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”