07:30 / 09.12.2021
2 523

Саудия Aрабистонида туялар ботокс туфайли гўзаллик танловидан четлаштирилди

Саудия Aрабистонида туялар ботокс туфайли гўзаллик танловидан четлаштирилди
Фото: «Global Look Press/An Jiang»
Саудия Aрабистони ҳукумати туялар мусобақаси иштирокчиларига нисбатан энг катта репрессив чораларни кўрди, бунга ботокс қўллаш ва ҳайвонларнинг тана қисмларини бўяш сабаб бўлди. Бу ҳақда 8 декабрь куни «Saudi Press Agency»га таяниб AP агентлиги хабар бермоқда.

Дисквалификация декабрь ойида бошланган Қирол Aбдул Aзиз фестивалида иштирок этган 40 туяга нисбатан қўлланилди. Ташкилотчилар селекционерларни 66 миллион долларга яқин мукофот жамғармаси учун курашга таклиф қилишди.

Мусобақа давомида туяларни янада жозибали қилиб кўрсатадиган ботокс инъекциялари, торттириш ва бошқа косметик ўзгаришлар қатъиян ман этилади. Ҳакамлар ҳайъати ғолибни бош, бўйин, думғаза шакли, кийим-кечак ва туриш ҳолатига қараб аниқлайди.

Ҳуқуқбузарликларни аниқлаш учун ҳакамлар махсус илғор технологиялардан фойдаланадилар. Бу йил ҳақиқий жанжал кўтарилди. Маълум бўлишича, ўнлаб селекционерлар туяларнинг лаб-бурунларини чўзган, ҳайвонларнинг мушакларини кучайтириш учун гормонлар қўллаган, туяларнинг боши ва лабларига ботокс укол қилган, тана аъзоларини резина тасма билан шиширган, тумшуғини бўшатиш учун пломба ишлатган.

Фестивалда туялар пойгаси, сотувлар ва бошқа тадбирлар ҳам мавжуд. БAA маъмурлари қироллик мероси ва бадавий анъаналарида туя ролини сақлаб қолишмоқда.

2018 йили ҳам Саудия Aрабистонида ҳар йили ўтказиладиган туя фестивалида худди шундай жанжал келиб чиққан эди. 12 та чўл кемаси мукофот жамғармаси 57 миллион доллар бўлган гўзаллик танловида иштирок этишдан четлаштирилганди. Ўшанда ҳам ботокс сабаб бўлган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Саудия Aрабистонида туялар ботокс туфайли гўзаллик танловидан четлаштирилди