Фото: Global Look Press
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ижтимоий тармоқларни демократия учун асосий таҳдидлардан бири деб атади. Бу ҳақда Associated Press хабар берди.
«Аввалига эркинлик рамзи сифатида намоён бўлган ижтимоий тармоқлар бугун демократияга таҳдид солувчи асосий манбалардан бирига айланди. Ижтимоий тармоқларга бўлган қизиқиш ортиб бораётгани сабабли ёлғон ва нотўғри маълумотлар оқими кўпаймоқда», — деди Эрдўғон Истанбулда ҳукумат томонидан ташкил этилган алоқа конференциясига йўллаган видеомурожаатида.
Президентнинг қўшимча қилишича, Туркия ҳукумати фуқароларни ёлғон ва нотўғри талқин қилинган маълумотлардан ҳимоялашга ҳаракат қилмоқда, шу билан бирга бу борадаги ишлар «аниқ ва холис» ахборот олиш ҳуқуқини бузмаган ҳолда амалга оширилмоқда.
Туркияда 2020 йилда 1 миллиондан ортиқ фойдаланувчиси бўлган ижтимоий медиа платформаларининг қонуний вакилга эга бўлишини ва маълумотларни мамлакатда сақлашини талаб қилувчи қонун қабул қилинганди. Туркиянинг аксарият йирик медиа компаниялари ҳукумат назорати остида, дейилади АП хабарида.
Ноябрь бошида Туркияда Эрдўғон ҳақида Twitter’да «ёлғон ахборот берувчи постлар» тарқалгани сабабли 30 кишига нисбатан жиноий иш очилганди. Маҳаллий ОАВ хабарларида аниқлик киритилишича, Twitter’да Туркиянинг амалдаги президенти тилга олиниши билан боғлиқ ҳолда #death (ўлим) хештеги ишга туширилган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди