Фото: Time
АҚШ Миллий архивлар ва ҳужжатлар бошқармаси 1963 йилда мамлакатнинг 35-президенти Жон Кеннедининг ўлдирилишига оид терговнинг янги ҳужжатларини эълон қилди, деб хабар беради «Коммерсантъ».
Таъкидланишича, МРБ, ФҚБ, Давлат департаменти ва АҚШдаги бошқа давлат тузилмаларига оид 1491 та ҳужжат бу борадаги маълумотлар ошкор этилиши бошланганидан бери энг йирик жамланмага айланган. Улар қаторида — расман ёлғиз-қотил ҳисобланувчи Ли Харви Освальднинг СССР ва Кубанинг Мехикодаги элчихоналари билан алоқаларига оид маълумотлар мавжуд.
Эълон қилинган ҳужжатларнинг бирида Ли Харви Освальд Кеннедини ўлдиришидан бир неча ой олдин Куба ва СССР элчихоналарига виза аризалари билан ташриф буюргани келтирилган. Яна бир ҳужжатда маълум қилинишича, Ли Харви Освальд СССР элчихонасининг консули билан учрашган, МРБ версиясига кўра, у КГБнинг «буюртма қотилликлари бўлими» билан боғлиқ бўлган.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йилда АҚШда КГБ агентининг Жон Кеннедининг ўлдириб кетилиши ҳақидаги иш бўйича кўрсатмалари эълон қилинганди. Эълон қилинган материаллар орасида КГБ (Собиқ Иттифоқда Давлат хавфсизлиги қўмитаси) агенти Юрий Носенко билан интервьюдан 17 та аудиофайл бор, у 1964 йил январида, Кеннедининг ўлимидан кейингина АҚШга қочиб ўтган эди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас