21:08 / 17.01.2022
2 112

Назарбоев Тоқаев билан «қаттиқ музокаралар» олиб бормоқда - The Guardian

Назарбоев Тоқаев билан «қаттиқ музокаралар» олиб бормоқда - The Guardian
Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев мамлакат пойтахти Нур-Султонда, деб ёзади The Guardian манбаларига таяниб.

Мамлакатда «яхши алоқаларга эга» бир собиқ амалдорнинг сўзларига кўра, Назарбоев Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев билан «активлар, тоғ-кон ва даромадларни» қайта тақсимлаш бўйича «қаттиқ музокаралар» олиб бормоқда.

Назарбоевнинг собиқ маслаҳатчиси Ермухамет Ертисбаевга кўра, собиқ президент Қозоғистонда. Ертисбаевнинг сўзларига кўра, музокаралар давом этмоқда, бироқ «Назарбоев даври тугагани аниқ».

Нашрнинг яна бир манбаси Назарбоев Хитойда бўлиши мумкинлигини иддао қилмоқда. Бироқ Пекин бу хабарларни аллақачон рад этган.

«Бу мутлақо ёлғон маълумот. Биз Қозоғистон собиқ президентининг матбуот котиби Назарбоев айни дамда мамлакат пойтахти Нур-Султонда эканини маълум қилганига эътибор қаратдик», — дейилади Хитой ТИВ хабарида.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг