Фото: Shutterstock
Нобель мукофоти лауреатлари Россия ҳукуматига очиқ хат йўллаб, уларни ўз қўшинларини Украинадан олиб чиқиб кетишга чақирди. Хат Nobel Campaigns сайтида эълон қилинган.
«1939 йилда фашистлар Германияси Польшага (шунга ўхшаш ҳийлалар ва сохта провокациялар билан) ва 1941 йилда Совет Иттифоқига ҳужум қилгани каби, президент Путин бошчилигидаги Россия ҳукумати қўшни Украина давлатига қарши ҳарбий тажовузни — бу урушдан бошқа нарса эмас — бошлади. Ушбу тажовузда рус халқи ўз ролини ўйнаётганига ишонмаганимиз сабаб сўзларни эҳтиёт билан танладик», — дейилади мактубда.
Хат муаллифлари урушни ва «Россия президенти Владимир Путиннинг Украина мавжудлиги қонунийлигини инкор этишини қоралашларини» маълум қилган.
«Ушбу босқин Россиянинг кейинги 10 йилликдаги обрўсига доғ туширди. Бу унинг иқтисодий тараққиётига тўсиқ бўлиб, аҳолиси учун қийинчиликлар манбасига айланади. Санкцияларнинг қўлланилиши иқтидорли ва меҳнаткаш русларнинг дунё бўйлаб ҳаракатланиш эркинлигини чеклайди. Россия ва дунё ўртасига нега девор қуриш керак?», — дея таъкидланади хатда.
Мазкур мурожаат Нобель мукофотининг барча номинациялари бўйича жами 160 дан ортиқ лауреати томонидан имзоланган.
Нобель лауреатлари, Очиқ хат, Россия ҳукумати, Урушни тўхтатиш, Украина Россия ва Украина уруши “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди