07:56 / 23.03.2022
3 135

Путин заҳарланишдан қўрқиб ошпази ва тансоқчиларини ишдан четлаштиргани айтилмоқда

Путин заҳарланишдан қўрқиб ошпази ва тансоқчиларини ишдан четлаштиргани айтилмоқда
Фото: РИА Новости
The Daily Beast’нинг Россия ҳукуматидаги манбага таяниб хабар беришича, Путин февраль ойида президент хавфсизлик хизматидаги ва саройидаги 1000 нафар ходимни алмаштирган.

Франциянинг ташқи хавфсизлик бош бошқармасининг исми сир тутилган тезкор ходими The Daily Beast нашрига Украина босқини Владимир Путиннинг ҳаётига суиқасд уюштирилиши эҳтимолини оширганини таъкидлаган.

Қайд этилишича, Россия президенти ўтган ойда заҳарланишдан қўрқиб, шахсий хавфсизлиги учун жавобгар бўлган қарийб 1000 нафар ходимни алмаштирган. The Daily Beast Россия ҳукуматидаги манбага таянган ҳолда ишдан бўшатилганлар орасида тансоқчилар, ошпазлар, кир ювиш хизмати ходимлари ва котиблар борлигини айтмоқда.

Америкалик сенатор Линдси Грэм Россия президентини ўлдиришга даъват қилишгача борган, Жанубий Каролинадан сайланган конгресменнинг бу сўзлари республикачиларнинг муҳокамаларига сабаб бўлганди.

Сенатор Daily Beast’га бу иш хориж ҳукумати томонидан амалга оширилмаслигини таъкидлаган.

Урушга чек қўйишнинг ягона чораси Россияда кимдир бу йигитни ўртадан олиб ташлашидир. Бу ишни Кремлнинг ичкарисидан кимдир амалга ошириши керак. Рус разведкаси, эҳтимол, одамларни ўлдириш учун заҳардан фойдаланадиган махсус хизмат ҳисобланади”, деб айтган Линдси Грэм.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин заҳарланишдан қўрқиб ошпази ва тансоқчиларини ишдан четлаштиргани айтилмоқда