Украинадаги уруш давом этаётганига 37 кундан ошди. 1 апрель тонгида Белгород администрацияси нефть базасига Украина авиазарбаси келиб тушганини хабар қилди. Ёнғин оқшомга бориб бартараф этилди ва унинг оқибатида ҳеч кимга зиён-заҳмат етмади.
Киев вилоятидаги тўқнашувлар давом этмоқда — Украина бир қатор аҳоли пунктларини қайтаришга муваффақ бўлган, Россия мудофаа вазирлиги Киев вилоятидаги аҳоли яшаш пунктларида мамлакат денгиз пиёдалари томонидан «тозалаш» ишлари амалга оширилаётганини билдирган.
Мариуполдаги жанглар ҳам давом этмоқда, одамлар сув, газ ва электр таъминотисиз ҳаёт кечирмоқда. Meduza урушга алоқадор 1 апрель фотосуратларини тақдим қилди.
Белгороддаги нефть омборида кузатилган ёнғин. Шаҳар маъмурияти базага Украина ҳарбий вертолётлари авиазарба берганини маълум қилган
Фото: «ТАСС»
Мариуполдаги драма театри яқинида ўққа тутилган автомобиль, юк машинасининг тепасига «Болалар» ёзуви ёпиштирилган
Фото: «ТАСС»
Мариупол кўчаларидаги ДХР халқ милициясининг ҳарбийлари
Фото: «ТАСС»
Мариупол осмонида парвоз қилаётган Россия ҳарбий ҳаво кучларининг вертолёти
Фото: Reuters
Мариуполда яшовчи аёл кўчада овқат тайёрлаяпти. Аёл 60 ёшда, уруш бошлангунига қадар ҳисобчи бўлиб ишлаган. Ҳозир болалар уйи биносида ҳаво ҳужумларидан яшириниб яшамоқда
Фото: Reuters
Она ва ўғил қабри. Марина Мет (42 ёш) ва Иван Мет (12 ёш) ҳужумлар оқибатида ҳалок бўлган. Улар қўшнилари томонидан Киев яқинидаги Ирпен ҳудудида болалар майдончасига дафн қилинган
Фото: AP Photo
Киевлик аёл шаҳар яқинидаги уй ҳовлисида снаряд зарбасида кейин ерда ҳосил бўлган айлана кратерни кузатмоқда
Фото: AP Photo
Харьков яқинидаги Чегуевда жароҳат олган жабрдийда. У бошидан яраланган ва қишлоғига ракета зарбаси келиб тушганида бармоқларини йўқотган
Фото: Reuters
Зарбага учраган қишлоқ мактабидаги синфхона. Украина жанубидаги Зелений Гай қишлоғи фронт чизиғидан 5 км масофа узоқликда жойлашган
Фото: AFP
Қишлоқ мактабларидан бирининг вайрон бўлган синфхонаси
Фото: AFP
Украиналик аскарлар Киевда қолдириб кетилган Россия техникасини кўздан кечирмоқда
Фото: EPA
Украина президенти Владимир Зеленский Европа парламенти раҳбари Роберто Метсола билан учрашувга етиб келмоқда
Фото: Украина президентининг матбуот хизмати
Одессада Халқаро кулги куни муносабати билан ҳарбий ҳаракатларга қарши шиор ёзилган Россия кемасининг макети сув ҳавзасига туширилди
Фото: Reuters
Украинадаги уруш, Киев вилоятидаги тўқнашувлар, Мариуполдаги жанглар, Авиазарба Россия ва Украина уруши “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”