Зеленский Жанубий Кореядан қурол сўради

1 дақиқа ўқиш1.7K
Зеленский Жанубий Кореядан қурол сўради
Фото: «Укинформ»
Украина президенти Владимир Зеленский Жанубий Кореяга ҳарбий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Давлат раҳбари Жанубий Корея парламентида видеоалоқа орқали сўзга чиқиб, бир қанча қурол-яроғ сўраган.

«Бизга ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари керак, самолётлар, танклар, бошқа зирҳли техникалар, артиллерия тизимлари ва ўқ-дорилар керак. Сизда эса бизга зарур нарсалар бор», — деди у.

Аввалроқ Жанубий Корея мудофаа вазири Со Ук Украинага қурол етказиб бериш имкониятини рад этган эди. Бунгача Жанубий Корея Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Чон Ий Ен Сеул Киевга 30 миллион долларлик гуманитар ёрдам етказишни ва унинг умумий миқдорини 40 миллион долларга оширишни режалаштираётганини маълум қилганди.

Шунингдек, ўз нутқида Зеленский Россия қўшинлари эгаллашга уринаётган Мариуполда уруш пайтида ўн минглаб одамлар ҳалок бўлганини айтди. У Россия янги ҳужум учун ўн минглаб қўшин йиғаётганини қўшимча қилди. Гап Россиянинг Донбассдаги ҳужуми ҳақида кетаётган бўлиши мумкин.

Март ойи бошида рус қўшинлари Мариуполни қамал қилишни бошлади. Ойнинг ўрталаридаёқ шаҳар ҳокимияти ҳудуднинг 80-90 фоизи вайрон бўлганини ва минглаб қурбонлар борлигини билдирган.

7 апрель куни Мариупол мэри Вадим Бойченко шаҳарда камида 5 минг киши ҳалок бўлганини айтди. Урушдан олдин Мариупол аҳолиси тахминан 430 минг киши эди. Шаҳар мэри Вадим Бойченкога кўра, апрель ойи бошида шаҳарда 100 мингга яқин одам қолган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?