23:52 / 26.11.2017
4 875

Миллиардер Филипп Аншутц таваккал орқали бойиш ҳақида

Миллиардер Филипп Аншутц таваккал орқали бойиш ҳақида
Америка саноат магнати ва спорт клублари эгаси Филипп Аншутц Forbes журнали 100 йиллигига бозордаги ўзгаришлар ҳақидаги мақоласини тақдим этди.

"Мен бутун умрим давомида жуда қизиқувчан инсон бўлганман ва кўп нарсаларга қизиққанман. Муайян жараёнларнинг қандай қилиб ва нима учун рўй бериши ҳамда буни қандай қилиб ўзгартириш мумкинлигини устида бош қотиришни яхши кўраман. Аниқроқ айтадиган бўлсам, бизнеснинг ривожланаётган соҳаларини излайман ва уларнинг асосий тамойиллари ўзгариши натижасида пайдо бўлиши мумкин бўлган имкониятларни олдиндан аниқлашга ҳаракат қиламан. Ҳамма нарсанинг ўз вақти борлигини яхши тушунаман ва энергетика, темир йўл транспорти ҳамда телекоммуникациялар каби соҳаларда доим шу қоидага риоя қиламан.

Темир йўл ва телефон бизнесларини қатъий тартибга солиш тўхтатилгандан буён кўп нарса ўзгарди. Southern Pacific компаниясини бошқарганимда темир йўллар оптик толали кабелларни ётқизиш учун яхши магистраль бўлиши мумкинлигини тушуниб етдик. Шу боис Qwest компаниясига асос солдик ва замонавий Интернетнинг дастлабки пойдеворларини қурдик. 1 миллиард долларлик кабель ётқизилиб, ҳануз мижозлар йўқ бир пайтлар бироз хавотирга тушдим, аммо овозли қўнғироқларнинг дақиқали тарифларидан катта тезлик билан гигабайтли маълумот алмашишга ўтдик.

Рақамли технологиялар ривожланган сари фойдаланувчиларнинг спорт ва мусиқа каби эски эзгу кўнгилочар машғулотларга қизиқиши ошади дея тахмин қилгандим, шу боис 100 ноёб майдон қуриш ва қўлга киритишга киришдик, масалан, Лос-Анжелесдаги Staples Center спорт мажмуаси ёки Лондондаги O2 аренаси. Бу майдонларни тўлдириш учун мусиқачилар, артистлар билан шартномалар тузиб, Kings, Lakers ва Galaxy каби спорт жамоаларини харид қила бошладик. Яхши кўчмас мулкни танлаш ва унинг инфратузилмаси ҳақида ўйлаш жуда муҳим эди, шундай бўлса-да, асосий эътиборни у ерга нима учун келишларига қаратдик.

Бугунги кунда катта ўзгаришлар бўлиши кутилаётган сектор - энергетика. Бундай силжиш қайта тикланувчи экологик соф энергиянинг тобора оммалашиб бораётгани билан изоҳланади. Бу ўз вақтида оптик толалар телефония ривожига кўрсатган таъсири каби, бутун саноат тараққиёти ҳаракатлантирувчисига айланади. Ҳозирда шамол электр станциясини қурдираяпман, у АҚШдаги энг йирик шамол электр станцияси бўлиши кутилмоқда. Албатта, барчаси биз хоҳлагандек силлиқ кечаётгани йўқ, бироқ бу доимий равишда қизиқиш билдириш ва ҳар қандай таваккалга тайёр туришга олиб келади".

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Миллиардер Филипп Аншутц таваккал орқали бойиш ҳақида