date

Россиядаги барча федерал трассалар 2031-йилгача мобил алоқа билан қопланади

Россиядаги барча федерал трассалар 2031-йилгача мобил алоқа билан қопланади

2031-йилга келиб Россиядаги барча федерал автомобил йўллари барқарор мобил алоқа тармоғи билан тўлиқ таъминланиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Риамо нашри ТАСС агентлигига таяниб хабар берди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Мазкур лойиҳани амалга ошириш Россия Федерацияси Рақамли ривожланиш вазирлиги ҳамда алоқа операторлари зиммасига юклатилган. Инфратузилмани ривожлантириш орқали сигнал мавжуд бўлмаган "ўлик ҳудудларни" бартараф этиш ва узоқ масофали йўналишларда тармоқ барқарорлигини ошириш кўзда тутилган.

Ҳужжатда таъкидланишича, лойиҳа йўл ҳаракати хавфсизлигини ошириш ҳамда федерал йўллардан фойдаланувчилар учун қулайликлар яратишга қаратилган. Барқарор алоқа, хусусан, фавқулодда хизматларни чақириш, навигация ва рақамли сервислардан бутун йўл давомида фойдаланиш имкониятини бериши керак.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Техно » Россиядаги барча федерал трассалар 2031-йилгача мобил алоқа билан қопланади