Форо: Freepik
Деярли барчамиз соябонни очиқ ҳолда қуритишга одатланганмиз. Аммо аксессуарга бириктирилган кўрсатмага қарасангиз, бундай қилиш катта хато эканлиги маълум бўлади.
Биринчи қоида: соябонни очмай қуритинг
Бу механизмнинг тезроқ эскиришига олиб келади. Очиб қўйилса, тезроқ қурийдиганга ўхшайди, аслида унчалик катта фарқ йўқ.
Иккинчи қоида: тасмани маҳкамламанг
Соябонни ярим очиқ ҳолатда, яъни уни маҳкам боғланган тасма билан маҳкамламасдан қуритиш керак. Агар буни эътиборсиз қолдирсангиз, матода хунук бурмалар ҳосил бўлади.
Учинчи қоида: қулай жой танланг
Соябонни радиатор ва бошқа иссиқ ҳаво манбалари яқинига қўйманг - бунинг натижасида гумбази деформацияланиши мумкин. Матодан оқаётган сув паркет ёки девор қоғозига зарар бермаслигига ишонч ҳосил қилинг.
Тўртинчи қоида: устини артиб олинг
Ичкарига киришдан олдин, соябондан томчиларни силкитиб ташланг. Уйга кирганда устида қолган намликни қоғоз сочиқ билан артинг — шунда соябон тезроқ қурийди ва сув полга ёки деворларга зарар етказмайди.
Бешинчи қоида: ҳўл соябонни шкафга осиб қўйманг
Шкафдаги намлик кийимдаги намиққан ҳид ва моғор каби муаммоларга олиб келиши мумкин. Европада бўлгани каби, полга соябон ташлаш ҳам яхши эмас — ундан оқадиган сув, тўпланиб, пол қопламасини бузиши мумкин.
Олтинчи қоида: ғилофига фақат қуригандагина солинг
Акс ҳолда матода доғлар, энг ёмони эса ёқимсиз ҳид пайдо бўлади. Усти тўлиқ қуригунча кутинг.
Еттинчи қоида: соябон ҳеч кимга халақит бермаслигига ишонч ҳосил қилинг
Агар ҳўл соябон билан бировникига борган бўлсангиз, уй эгаларидан бошқаларга халал бермаслиги учун аксессуарни қаерга қўйиш мумкинлигини сўранг. Офисда шкафдаги бошқа нарсаларга тегмаса, кийим илгичга осиб қўйиш мумкин. Кафе ёки ресторанда аксессуар стулнинг орқа томонига жойлаштирилиши керак. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда