14:58 / 06.05.2022
1 420

Чарм, замш ва матоли оқ кроссовкаларни тез ва осон тозалаш бўйича тавсиялар

Чарм, замш ва матоли оқ кроссовкаларни тез ва осон тозалаш бўйича тавсиялар
Фото: «Профил»
Оқ кроссовкалар узоқ вақтдан бери нафақат спортчиларда, балки бу турдаги пойабзаллар ичида машҳур бўлиб, уни спорт кийимларидан ташқари бошқа услубларда ҳам топиш мумкин. Кроссовкаларни оқ рангини узоқроқ сақлаш учун қимматбаҳо махсус маҳсулотлардан фойдаланиш шарт эмас. «Профил» нашри бу ҳақда фойдали тавсиялар билан бўлишди.

Оқ кроссовкаларни тозалаш учун оддий ва ҳамёнбоп маҳсулотлар бўлса бас, аммо уларнинг танлови пойабзал ишлаб чиқарилган материалга боғлиқ.

Чарм
Чарм пойабзалларни тозалаш осонроқ, чунки материал камроқ намлик ютади. Жараённи бошлашдан олдин кроссовкалар юзасидан кир ва чанг зарраларини артиб ташлаш керак. Оёқ кийимининг оқлигини тиклаш учун меламин губкани ишлатиш тавсия этилади. Уни сув билан намлаш ва сиқиб ташлаш, кейин кроссовкаларни артиш керак. Сўнгра матони кир совуни билан кўпиклаб, пойабзалнинг юқори қисмини артиб олинади. Оёқ кийим юзасидан ортиқча совунни олиб ташлаб, кроссовкаларни қуритишга қўйилади.

Мато
Пахта ёки мато пойабзалларни истеъмол содаси ва сирка билан тозалаш мумкин. Бир ош қошиқ сода ва икки ош қошиқ 9 фоизли сирка бир стакан илиқ сув билан аралаштирилади. Аралашманинг шивирлаши тўхтаганда, олинган эритмада мато ёки тоза тиш чўткаси намланади ва пойабзалдаги кир тозаланади. Шу билан бир қаторда, бир ош қошиқ сода ва ярим ош қошиқ водород периксни сувга аралаштириб, фойдаланиш мумкин. Тозалаш воситаси таъсир қилиш учун 30 дақиқа кутилади, кейин сув билан ювилади.

Замш
Бу тозалаш учун энг қийин материаллардан биридир. Бироқ улардаги тозаликни қайтаришга ҳаракат қилиш мумкин. Оёқ кийим юмшоқ мато билан қуритилади. Кейин доғлар қалам ўчирғичи билан ўчирилади. Қоғоз сочиқ билан қуритилиб, сиртни ишқаламасликка ҳаракат қилиш лозим. Юмшоқ матони сиркага ботириб, қолган доғлар ҳам мулойимлик билан артиб олинади. Сўнгра оёқ кийимлар қуритилиб, замш чўткаси билан таралади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Чарм, замш ва матоли оқ кроссовкаларни тез ва осон тозалаш бўйича тавсиялар