18:36 / 09.05.2022
1 535

Уйни тозалашда вақтни тежашга ёрдам берадиган 9 та лайфхак

Уйни тозалашда вақтни тежашга ёрдам берадиган 9 та лайфхак
Фото: Pinterest
Тозалашни осонлаштиришда вақт ва куч сарфламаслик учун олдиндан бажариш керак бўлган бир нечта нарса бор. «Домашний очаг» нашри ана шундай пайтда асқатадиган бир нечта лайфхак билан бўлишди.

Қувур тиқилиши
Ҳаммом ва ошхонада тиқилиб қолган қувурлар доимий муаммо бўлиб қолмаслиги учун ¼ стакан нашатир спирти бир литр қайноқ сув билан аралаштирилади. Бундай ечим тиқилиб қолишнинг олдини олади, чунки у қувурларнинг ички томонида тўпланган ёғни эритади ва тозалайди. Ушбу жараённи муаммо пайдо бўлмаслиги учун бир неча ойда бир марта ўтказиш тавсия этилади.

Ҳаммом девори ва ойнадаги доғлар
Ҳаммом деворларида, ойнада совун ва сув доғларини тозалашдан чарчаган бўлсангиз, автомобиль ойнасини тозалаш воситасидан фойдаланинг. У ташқи ва ички юзалардаги доғларни ҳам олиб ташлайди ва ҳеч қандай из қолдирмайди. Дўконларда кўплаб ойна тозалагичларни топиш мумкин. Улар билан юзани артиб, совун доғларидан қутулиш мумкин.

Музлаткичдаги ҳид
Чиқиндиларни ташлашдан олдин музлаткичга ҳам қараш лозим: агар эски ёки муддати ўтган маҳсулотлар бўлса, уларни ҳеч иккиланмасдан ташлаш лозим. Шунда музлаткич оқимсиз ҳиддан халос бўлади.

Дазмоллаш
Кирларни кейинги сафар дазмоллаганда, таркибида силикон ва крахмал бўлган дазмоллаш воситасидан фойдаланинг: суюқлик матога сепилади ва ғижимлар қўл билан текисланади. Бундай жараёндан сўнг, ўта қаттиқ ғижимларни ҳам дазмоллаш сезиларли даражада осон ва тезроқ бўлади. Агар кийим жуда қуруқ бўлса, уни ҳаммомга бир неча дақиқа осиб, иссиқ сувни ёқиб қўйиш лозим. Буғ билан тўлган хонада 20 дақиқа осилган кийимни дазмоллашга ҳожат қолмайди ёки иш бироз енгиллашади.

Таом тайёрлаш
Гўштни ёки сабзавотларни қовураётганда газ устига ёғ сачрамаслиги учун оддий усулдан фойдаланинг: газнинг бўш қисмларини қозон қопқоғи билан ёпилади. Таом тайёр бўлгандан кейин газни узоқ вақт давомида тозалаш шарт эмас, шунчаки идишларни ювиш машинасига қопқоқларни қўйиш кифоя.

Кафел
Уйда шундай қоида ўрнатилиши керак: душда охирги марта ювинган киши ҳаммомдаги кафелларни артиб қўйиши лозим. Агар автомобиль ойнасини тозалайдиган резина қопламали воситадан фойдаланилса, иш янада осонлашади. Бу кейинчалик кафеллар соатлаб тозалашдан қутқаради, уларда совун доғлари ҳафталар, баъзан эса ойлар давомида тўпланиб кетмайди.

Ёпишқоқ доғлар
Кейинги сафар шиша идишли зайтун мойи, асал, мураббо ёки сиропни очганда, уни қоғоз сочиқ билан ўраб, резина тасма билан маҳкамлаш тавсия этилади. Бу иш бир дақиқа вақт олади, лекин натижада стол устидаги томчилардан қутулиш ва шкафдаги тозаликни сақлаб қолишга ёрдам беради.

Печ
Кичкина шиша идишга соф нашатир спирт қуйиб, совутилган печга қўйилади. Печ ёпилади ва бир неча соатга қолдирилади. Эртаси куни эрталаб нам губка билан печнинг юзасидан ҳар қандай кирларни осонгина артиб олиш мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Уйни тозалашда вақтни тежашга ёрдам берадиган 9 та лайфхак