14:47 / 03.06.2022
1 895

Соч ўсишини тезлаштиришга ёрдам берадиган усуллар

Соч ўсишини тезлаштиришга ёрдам берадиган усуллар
Фото: Harper’s Bazaar Kazakhstan
Соч ўсишини тезлаштиришга ёрдам берадиган бир неча усуллар мавжуд. Harper’s Bazaar Kazakhstan улардан энг самаралиларини тақдим этди.

Соч ўсиши учун озуқавий қўшимчалардан фойдаланинг
Бунинг учун аввал трихолог билан маслаҳатлашиш тавсия этилади. У вазиятни сезиларли даражада яхшилашга ёрдам берадиган озуқавий қўшимчаларни тайинлайди.

Сочни ювишдан олдин мустаҳкамловчи мойлар суртинг
Мутахассислар мойни ҳафтада бир ёки икки марта ишлатишни тавсия қилади. Уни бош терисига массаж ҳаракатлари билан қўллаш керак.

Тўғри овқатланинг
Тўғри овқатланиш, шубҳасиз, соч ўсишига ёрдам беради. Кунига камида бир марта балиқ, тухум ёки донли маҳсулотларни истеъмол қилиш лозим, бу сочларнинг кераклича оқсил олишини таъминлайди.

Соч ўсиши учун махсус шампундан фойдаланинг
Профессионал шампунлар соч фолликулаларини яхшироқ етилишига ёрдам берадиган оқсилни ўз ичига олади.

Ҳиссий ҳолатингизга ғамхўрлик қилинг
Стресс соч ўсиши циклига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Камроқ асабийлашиш учун ёга ёки севимли спорт билан шуғулланиш тавсия этилади.

Бош териси учун ниқобдан фойдаланинг
Сочлар соғлом бош терисида энг яхши ўсади. Шунинг учун ҳафтада камида бир марта махсус ниқобларидан фойдаланиш лозим.

Микронидлинг
Микронидлинг — бу майда игналар ёрдамида амалга ошириладиган муолажа. Бу бош терисида қон оқимини рағбатлантиради ва маҳсулотни янада самаралироқ сўрилишига имкон беради.

Профессионал тароқдан фойдаланинг
Сифатсиз тароқдан фойдаланиш сочларнинг сийраклашишига олиб келади. Мутахассислар учида думалоқ қопламаси бўлган тароқлардан фойдаланишни тавсия этади.

Ипак боғичларидан фойдаланинг
Оддий эластик тасмалар сочларга зарар етказиши мумкин. Бунинг ўрнига, соч тўкилишини олдини оладиган ипак вариантларга устунлик бериш лозим.

Сочларни мунтазам кестириб туринг
Мунтазам равишда соч учидан кесиб туриш, унга ижобий таъсир ўтказади. Мутахассислар сочни ҳар ярим ойдан икки ойгача бир марта кестиришни маслаҳат беради.

Иссиқдан ҳимоя қилувчи спрейдан фойдаланишни унутманг
Агар сочларни кўпинча турмаклаб юрсангиз, иссиқдан ҳимоя қилувчи спрейдан фойдаланинг.

Тезкор ечим: улама сочдан фойдаланинг
Агар маълум муддат кутишни хоҳламасангиз, «соч ўсишини тезлаштириш»нинг энг яхши усули — улама сочлардир. Бунинг учун табиий эффектга эриша оладиган мутахассисларга мурожаат қилиш мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Соч ўсишини тезлаштиришга ёрдам берадиган усуллар