Фото: Shutterstock
Кийимлар чиройли кўриниши учун дазмоллашга ҳам алоҳида эътибор қаратиш керак. Аммо бу жараёнда ҳам кутилмаган қийинчиликлар пайдо бўлиши мумкин. Масалан, матода қоладиган дазмолнинг изи. The Voice Mag нашри ушбу муаммони осонгина бартараф этиш мумкин бўлган усуллар билан таништирди.
Кийимдаги дазмол изларини олиб ташлашнинг энг ишончли усули уларни кимёвий тозалашдир. Аммо уй шароитида ҳам синалган усуллари мавжуд. Агар материалда дазмол сариқ из қолдирса, кийимни ўз ҳолига қайтариш мумкин. Бироқ, агар доғ қуюқ жигарранг бўлса, афсуски, кийимни аввалги ҳолига қайтаришнинг иложи бўлмайди.
Дазмол изларини халқона усуллари билан қандай олиб ташлаш мумкин?
- Кийимдаги дазмол изларини олиб ташлаш учун лимон шарбатидан фойдаланиш мумкин. У кийимга суртилади, устига шакар упаси сепилади. Мато қуриши учун бироз вақтга қолдирилади ва кейин совуқ сувда ювилади.
- Матодаги дазмол изини олиб ташлашнинг яна бир усули — уни ошхона сиркаси билан артиб, кейин дока орқали иссиқ дазмол билан дазмоллаш керак.
- Яна бир самарали усул — доғни совуқ сув билан намлаш, туз сепиб, қуритишга қўйиш керак. Кейин кийимларни совуқ сувда ювиш тавсия этилади.
Қора рангли матода дазмол изларини қандай кетказиш мумкин?
Кўпинча қора рангли кийимларда дазмоллашдан сўнг ялтироқ из қолади. Бу жуда юқори ҳарорат танланганлигини англатади. Дазмолда ёрқин доғлар пайдо бўлишининг олдини олиш учун қора кийимларни ичкари томондан дазмоллаш тавсия этилади. Агар дазмол изи аллақачон қолган бўлса, қуйидаги усуллар ёрдамида муаммони ҳал қилиш мумкин.
Қора кийимдаги дазмол доғларни кир совун эритмаси билан олиб ташлаш мумкин. Бунинг учун рўмолча эритмага намланади ва у билан кийим дазмолланади.
Истеъмол содаси ҳам қора кийимдаги дазмол изларини ҳам олиб ташлашга ёрдам беради. Қуюқ пюре ҳосил бўлгунча сув билан аралаштирилади. Муаммоли жойларга қўллаб, икки соатга қолдирилади. Кейин илиқ сув билан ювиб ташланади.
Дазмол изларидан қутулиш учун пиёздан фойдаланиш мумкин. Уни майдалаб, доғ устига қўлланади ва ишқаланади. Сўнгра бир неча соатга қолдирилади. Кейин кийимлар совуқ сувда тахминан икки соат давомида намланади. 30-40 даража ҳароратда ювилади.
Қора матолардан дазмол изларини олиб ташлашнинг оддий, аммо самарали усули бор — кийимни фермент маҳсулот билан ювиш.
Яна бир ғайриоддий усул: кийимни ёғсиз сутга ботириб, ўттиз-қирқ дақиқага қолдиринг. Агар ёғли сутдан дойдаланилса, у кийимда ёғ доғларини қолдириши мумкин.
Доғли жой совуқ сув билан намланади ва туз сепилади. Мато чўтка ёрдамида мулойимлик билан тозаланади ва қуритишга қолдирилади. Агар туз доғлари қолса, кийим совуқ сувда ювилади.
Бу вақтда лимон шарбатига ҳам мурожаат қилиш мумкин. Кислота матони нормал ҳолатга келтиради. Улар доғ устига қўлланади ва йигирма-ўттиз дақиқага қолдирилади, сўнгра ювиб ташланади.
Шароб сиркаси ҳам баъзи доғларни яхши тозалайди. Аввал доғ устига қўлланиб, тўлиқ қуритилади ва ювилади. Шунингдек, айрим матодаги доғларни устара, чўтка ёки ёпишқоқ лента ёрдамида ҳам тозалаш мумкин.
Қора матода дазмол из қолдирмаслиги учун нималарга эътибор бериш керак?
- Ҳар доим шимларни (айниқса костюм) бироз нам дока ёки юпқа мато билан дазмоллаш керак.
- Шунингдек, кийимларни ички томондан дазмоллаш ҳам мумкин.
- Дазмоллашдан олдин кийимга сирка сувли эритма сепиш тавсия этилади.
Рангли матолардаги дазмол изларини қандай олиб ташлаш мумкин?
Баъзида дазмол жигарранг-сариқ доғларни қолдиради. Кийимни ташлаб юборишга шошилмаслик керак, балки қуйидаги лайфхаклар ёрдамида уни аввалги ҳолатига қайтариш мумкин.
1. Дастлаб кийим тоза сув билан ювилади.
2. Доғ устига бироз суюқ ювиш воситасини қўлланади.
3. Муаммоли жой яхшилаб ишқаланади.
4. Суюқ ювиш воситаси ўрнига кукунини ҳам сувда озгина суюлтириш мумкин, аммо бунинг учун мато турига эътибор бериш керак.
5. Ярим соатга қолдирилади.
6. Кейин кийим кир ювиш машинасида ювилади.
7. Сўнгра кийим ҳаво яхши айланадиган жойда қуритилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»