Фото: «Новий очаг»
Кондиционер жуда қимматга тушади, унга кўп электр энергияси сарфланади. Вентилятор ҳам шунчаки иссиқ ҳавони ҳайдаб, деярли ҳеч қандай енгиллик яратмайди. «Новий очаг» нашри жазирамада уйни салқинлатиш бўйича мутлақо бепул ҳамда оддий усуллар билан бўлишди.
Уйга кондиционер ўрнатмасликнинг бир қанча сабаблари бор:
- оила бюджети;
- электр нархи;
- жуда мўрт деворлар;
- фасадларни ўзгартиришни тақиқлаш.
Аммо унинг ўрнини босувчи бошқа усуллар мавжуд:
1. Ёрқин рангли чойшаб олинади.
2. Уни сувга ботириб, ортиқча сув сиқиб чиқарилади.
3. Деразани очиб, унга нам чойшаб илинади.
4. Квартирада ҳаво кирадиган барча жойга шундай тарзда нам чойшаб илиш тавсия этилади, ҳатто кириш эшигига ҳам.
5. Вақти-вақти билан чойшабни намлашни унутмаслик керак: буни сув пурковчи қурилма ёрдамида амалга ошириш мумкин.
6. Нам матодан ўтадиган ҳаво салқин ва тозаликни таъминлайди.
Яна бир лайфхак учун шунчаки идишда сув ҳамда вентилятор керак бўлади
Фото: «Новий очаг»
Идишдаги сув бироз пастроқ жойга қўйилади. Вентилятор йўналиши эса аввал сувга урилиши, сўнгра хонага тарқалиши керак. Шундагина хонада салқин ҳаво юзага келади ҳамда нафас олиш осонлашади.
Айтганча, хонада гулларнинг кўплиги ҳам иссиқдан сақланишда ёрдам беради
Фото: «Новий очаг»
Ўсимликлар шиддат билан кислород ишлаб чиқаради ва кислородга тўйинган хонада эркин нафас олиш мумкин. Фақат баргларни тез-тез чангдан тозалашни унутмаслик керак. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»