14:19 / 30.07.2022
1 608

Тер доғларидан соч қазғоғигача: оддий аспирин бартараф этиши мумкин бўлган 5 та муаммо

Тер доғларидан соч қазғоғигача: оддий аспирин бартараф этиши мумкин бўлган 5 та муаммо
Фото: «Новий очаг»
Аспирин нафақат иситмани туширувчи ва оғриқ қолдирувчи тиббий восита, балки уй шароитида ҳам ажойиб ёрдамчидир. Ушбу восита ҳал қиладиган бир нечта кундалик муаммолар мавжуд, деб ёзади «Новий очаг».

Кўйлакдаги тер доғлари

Кийимларнинг қўлтиқ остидаги қисми тер доғлари туфайли қорайганми? Ечими бор. Бунинг учун икки ёки учта аспирин таблеткаси майдаланиб, ярим стакан илиқ сув билан аралаштирилади. Ҳосил бўлган аралашма керакли жойга қўлланади ва икки-уч соатга қолдирилади. Аспирин таркибидаги салицил кислотаси матоларни оқартиришга ва доғларни кетказишга ёрдам беради.

Сочга порлоқликни қайтаради

Совуқ сув, ҳовуздаги хлор, қуёш нури — буларнинг барчаси сочларни порлашдан маҳрум қилади. Уларни янада чиройли ва порлоқ бўлиши учун бир стакан илиқ сувда олти-саккизта аспирин таблеткаси суюлтирилади, олинган эритма сочларга яхшилаб суртилади, 10-15 дақиқага қолдирилади ва кейин илиқ сув билан ювилади. Айтганча, жараённи янада қулайроқ қилиш учун олинган эритмани одатдаги шампунга қўшиш мумкин.

Ҳуснбузарларни қуритади

Аспириннинг асосий фаол моддаси бўлган салицил кислотаси яллиғланиш ва шишни камайтиришга ёрдам беради. Бунинг учун битта аспирин майдаланиб, илиқ сув билан аралаштирилиб, паста ҳосил қилинади. Пахта билан ҳуснбузарга қўлланади, қуригунча кутиб, илиқ сув ва юмшоқ тозалаш воситаси билан ювилади.

Қадоқни юмшатади

Оёқдаги қуриган қадоқларни юмшатиш учун беш ёки олти дона таблетка майдаланади, ярим чой қошиқ сув ва лимон шарбати қўшилади. Аралашма керакли жойларга қўлланади, оёқларни иссиқ сочиқ билан ўраб, полиэтилен пакет билан ўралади. 10 дақиқага қолдирилгандан сўнг юмшаб қолган қадоқни тозалаб ташлаш мумкин.

Қазғоқдан халос қилади

Иккита аспирин таблеткаси кукун ҳолатига келтирилиб, шампунга қўшилади. Қўлланган аралашма сочларда икки-уч дақиқага қолдирилади, кейин илиқ сув билан яхшилаб ювиб ташланади ва сочлар оддий шампунь билан ювилади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Тер доғларидан соч қазғоғигача: оддий аспирин бартараф этиши мумкин бўлган 5 та муаммо