
Рамзлари: эгизаклар, ниқоб, қўл, юлдуз.
Ранглари: лимонранг, бинафшаранг, оч сариқ, кулранг, зангори (яшил– омадсиз ранг).
Тошлари: хизопрас, берилл, ёқут, тоғ кристали, ақиқ, яшма.
Гуллари: дасторгул, лолақизғалдоқ, айиқтовон, ясмин, наргис.
Омадли рақамлари: 3, 12, 15, 18.
Омадли кунлари: чоршанба, якшанба.
Омадсиз куни: пайшанба.
21-31 май оралиғида туғилган эгизаклар буржи вакилларини Юпитер сайёраси бошқаради. Улар мағлубиятга учраши аниқ бўлган вазиятларга кўника олмаса, ҳаётини хазон қилиши мумкин. Чекинишни истамайди. Қийинчиликлар (масалан, ажрашиш) дан қаттиқ азият чекади. Фанлар, юриспруденция, ўқитувчилик, публицистика борасида ноёб қобилиятга эга. Ёзувчиликка иқтидори бор. Бағри кенг инсон. Келажакка умид, ишонч билан қарайди. Истиқболли режалар тузишга уста.
1-10 июнь оралиғида туғилган эгизаклар буржи вакилларини Марс бошқаради. Улар моҳир нотиқ, Одамларни ўз ғояларига ишонтириб, ортидан эргаштира олади. Ажойиб ҳикоячи. Ёшлигида турли жароҳатлар олиши мумкин. Кексайгунича ишқий лаззатдан мосуво бўлмайди. Турли соҳаларга қизиқади.
Ҳаракатлари ва гап-сўзлари кескин. Ғайрат-шижоатли ва омадли тадбиркор. Рақобатлашиш ва ғалаба қозониш хусусияти қонида бор. Тез жаҳли чиқади. Ҳар қадамда жароҳат олиб туриши мумкин.
11-21 июнь оралиғида туғилган эгизаклар буржи вакилларини Қуёш бошқаради. Уларнинг болалик ва ўсмирлик йиллари қийинчиликда ўтади. Кўплаб синовларга дуч келади. Шу тариқа тобланади. Ҳаёти саргузаштлар, эҳтирослар, хавф-хатарга бой бўлади. Дунёга файласуфона қарайди. Қариндошларининг эътиборсизлигидан қийналади. Оила қуриши ҳам мураккаб кечади.
Ақлий қобилияти кучли. Доимо ижод билан машғул. Чиройли гапиришни севади ва унинг уддасидан чиқади. Ўзига ишонади. Баъзида ўзгалар фикрига тоқат қилолмайди. Қанчалик тез пул ишлаб топса, уни шунчалик тез сарфлай олади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар