21:28 / 28.08.2022
2 165

Қон босими нормалари: улар нимага боғлиқ ва ёшга қараб қандай ўзгаради?

Қон босими нормалари: улар нимага боғлиқ ва ёшга қараб қандай ўзгаради?
Фото: «Wday.ru»
Қон босими инсон саломатлигининг асосий кўрсаткичларидан бири ҳисобланади. Бу қоннинг қон томирларига таъсир қиладиган босими. Қон босими артериал, веноз, капилляр бўлиши мумкин. Шифохоналарда ва уйда қон босимини ўлчаш одатий ҳолат, Wday нашри қон босимининг нормал кўрсаткичлари ҳақида маълумот берди.

Қон босими нормаси ҳақиқатан мавжудми?

Бутун дунёдаги шифокорлар қон босими нормаси ўзгарувчан кўрсаткич эканини айтган. Қон босими ёшга, жинсга, касалликларга, овқатланишга боғлиқ. Шунга қарамай, «иш босими» деган нарса бор, ҳар бир шахс учун оптимал босим ҳисобланади.

Шунинг учун, шифокор билан боғланганда, бемор ҳар доим «иш» кўрсаткичи ҳақида маълумот бериши керак. Гипотензив ва гипертензив беморлар бор: гипотензив беморда қон босими ҳар доим даражада паст бўлади, гипертония билан оғриган беморларда эса кўтарилади. Умуман олганда, айрим инсонларнинг қон босими доимий равишда ўзгариб туради.

Қандай қилиб қон босимини тўғри ўлчаш мумкин?

Агар қон босимингизни ўлчамоқчи бўлсангиз, бу ишни тинч муҳитда бажаринг. Жисмоний машқлар билан шуғулланманг ва руҳий тушкунликка тушманг. Фақат тинч ҳолатда оптимал қон босим кўрсаткичини кўришингиз мумкин.

Ўлчов мосламаси ишлаётган пайтда бир ҳолатда қимирламай ўтиринг, қўлингизни қимирлатманг ва ҳаракатлар қилманг.

Фото: «Wday.ru»
Ёш бўйича қон босим нормаси

Босимни ўлчаганингиздан сўнг, уни ўртача қийматлар билан солиштиринг. Қуйида қон босимларининг нормал ўлчамлари келтирилади:
  • 20 ёшгача: эркаклар — 123/76, аёллар — 116/72;
  • 30 ёшгача: эркаклар — 126/79, аёллар — 120/75;
  • 30-40 ёшгача: эркаклар — 129/81, аёллар — 120/75;
  • 40-50 ёшгача: эркаклар — 135/83, аёллар — 144/85;
  • 50-60 ёшгача: эркаклар — 142/86, аёллар — 159/85.

Қандай ҳолатларда қон босими кўрсаткичидан хавотир олиш керак?

Агар қон босимингиз кўтарилганини сезсангиз, шифокор билан маслаҳатлашинг. Шунингдек, юқори қон босими билан қуйидаги аломатлар: бошнинг орқа қисмидаги оғриқ, кўзларнинг «учиши», қулоқларда шовқин, бош айланиши, кўз нури пасайиши пайдо бўлиши мумкин.

Бундан ташқари оёқ-қўлларининг уюшиши, юриш пайтида қийналиш каби жиддий асоратлар пайдо бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда шошилинч тез ёрдам чақиришингиз ёки шифохонага боришингиз керак.

Фото: Wday

Қон босимига нима таъсир қилади?

Шуни ёдда тутингки, қаҳва ҳам қон босимининг кўрсаткичларига таъсир қилиши мумкин.

Сигареталар ва бошқа тамаки маҳсулотларида мавжуд бўлган никотин, метан, кадмий ва бошқа зарарли кимёвий моддалар томирларнинг торайиши ва қон босимининг барқарор кўтарилишига олиб келади. Бир кун келиб бу инсульт, юрак хуружи ва ўлимга олиб келиши мумкин.

Спиртли ичимликлар ва спиртли ичимликларни ўз ичига олган барча турдаги коктейллар томирларни кенгайтиради ва инсульт ёки инфарктга олиб келади. Спиртли ичимликларнинг рухсат этилган дозаси кунига тахминан 30 мл қилиб белгиланган.

Жиддий стресс соғлиқ билан боғлиқ кўплаб муаммоларини келтириб чиқаради. Бу қон томирларини торайтирувчи кортизол ва адреналиннинг кўп миқдорда чиқарилишига олиб келади. Стресс гипертоник муаммоларнинг ривожланишига ҳам сабаб бўлиши мумкин.

Об-ҳаво ўзгариши. Об-ҳавога сезгир одамлар об-ҳаво ўзгариши туфайли босимнинг кўтарилишидан азият чекади.

Ҳомиладорлик — беқарор ҳолат. Фарзандни дунёга келтириш вақтида тана қаттиқ ишлайди ва унга кучли босим тушиши мумкин. Бундай ҳолатда шифокорга ташриф буюриш ва ўзгаришлар динамикасини кузатиш керак.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Қон босими нормалари: улар нимага боғлиқ ва ёшга қараб қандай ўзгаради?